Ҳамкорлар

Бош Сахифа / Ҳамкорлар

Марказнинг халқаро социология марказлари, муассислар ва Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари билан ҳамкорлиги

Республикамиздаги ҳамкорлар

Вазирликлар ва идоралар:

  • Молия вазирлиги
  • Иқтисодиёт вазирлиги
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • Халқ таълими вазирлиги
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
  • Меҳнат вазирлиги
  • Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази
  • ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
  • Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)
  • Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги
  • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги
  • Республика савдо-кўргазмалар маркази (Ўзэкспоцентр)

Илмий муассасалар:

  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси (ДБА)
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти (СМТИ)
  • Миллий ғоя ва мафкура Илмий-амалий Маркази
  • Республика Маънавий тарғибот Маркази
  • Республика «Оила» илмий-амалий Маркази
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар Маркази
  • «Тараққиёт стратегияси» Маркази

Нодавлат мустақил ташкилотлар:

  • Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш бўйича мустақил институт (ФЖШММИ)
  • Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
  • «Маҳалла» Республика хайрия фонди
  •  «Экосан» халқаро хайрия жамоат фонди
  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
  • Ўзбекистон ёш олимлари Миллий жамияти
  • Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси
  • Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази
  • «Хотин-қизлар салооматлиги» Республика Маркази
  • ОАВни қўллаб– қувватлаш ва демократлаштириш фонди
  • «Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия фонди
  • АО СА «Мадад»

Олий ўқув юртлари

  • Тошкент Ислом Университети
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
  • Қорақалпоғистон давлат университети
  • Тошкент давлат юридик университети
  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
  • Тошкент давлат шарқшунослик институти
  • Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали
  • Мамлакатимизнинг яна бошқа 60 та олий ўқув юртлари

Парламент:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
  • Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Қўмита
  • Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича Қўмита
  • Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича Қўмита
  • Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари бўйича Қўмита
  • Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Қўмита
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

Партиялар:

  • Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎзХДП)
  • «Адолат» социал-демократик партияси
  • Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси
  • «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)

Ваколатхоналар:

  • БМТ
  • ЮНЕСКО
  • Жаҳон банки
  • Халқаро молия Корпорацияси
  • Халқаро «Қизил хоч» қўмитаси
  • БМТ қошидаги «Гендер ва ривожланиш» бюроси
  • Халқаро меҳнат ташкилоти

Фондлар:

  • Фридрих Эберт фонди
  • Конрад Аденауэр фонди
  • БМТнинг аҳолишунослик бўйича фонди (UNFPA)

Россия Федерацияси:

  • БутунРоссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ)
  • Россия Фанлар академиясининг «Социологические исследования» ижтимоий-сиёсий журнали (СоцИС)
  • Россия Фанлар академиясининг Социология институти

Қўмиталар ва комиссиялар:

  • ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия
  • ЮНЕСКОнинг МОСТ дастури бўйича Миллий қўмита

Халқаро ҳамкорликлар

«Ижтимоий фикр» Маркази ташкил этилгандан буён хорижий мамлакатларнинг етакчи социологик марказлари билан ўзаро икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Жумладан, БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ижтимоий ва гуманитар фанлари Сектори, Ижтимоий фанлар бўйича халқаро консуллик (ISSC), БМТ (UN-HABITAT, Франция); Осиё-Тинч океани минтақаси ижтимоий-гуманитар фанлари минтақа бўлими (Тайланд, Банкок); Гарвард Университети (АҚШ); Фридрих Эберт номидаги фонд, “Шарқий Европада бозор иқтисодиёти ва демократияни ривожлантириш” жамияти, Россия Фанлар академиясининг Социология институти, БутунРоссия жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази (ВЦИОМ), Россия Фанлар академиясининг ижтимоий-сиёсий журнали (СоцИС), Россия социологлар жамияти (Россия Федерацияси) ва бошқалар.

Марказ мутахассислари иштирокидаги Халқаро конференциялар:

  • «Социология фани ва бошқарув: ижтимоий тадқиқотлар ва ижтимоий сиёсат ўртасидаги боғлиқлик» (Нидерландия);
  • ЮНЕСКОнинг Бангкокдаги (Таиланд) ваколатхонаси ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги ижтимоий ва гуманитар фанлари Минтақавий бўлими ташкиллаштирган учрашувда ижтимоий фанларни ривожлантириш;
  • ЮНЕСКОнинг социологик-ижтимоий фанлари бўлими билан ижтимоий фанлар бўйича Халқаро консуллик (ISSC), ООН (UN-HABITAT) ҳамкорликда ташкил этилган — «Шаҳар жамоатчилиги сиёсати ва шаҳарлар ҳуқуқи» (Франция) жамоатчилик мунозараси;
  • Жамоатчилик фикрини ўрганиш соҳасида ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш методологиясини, АҚШнинг Вашингтон, Нью–Йорк, Сиэтл, Солт Лейк Сити, Сиракуз, Парк Сити шаҳарларидаги университетлар ва коллежларнинг ижтимоий хизматлари фаолиятларини ўрганиш учун ташриф буюрувчилар дастури бўйича АҚШ Давлат Департаментининг таклифига биноан.
  • «Ижтимоий фикр» Маркази билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, Байналмилал маданият Маркази ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ҳамкорлигида ҳар йили Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган илмий-амалий конференцияси ўтказиб келинади.
    Бирлашган Миллатлар ташкилотининг фан ва маданият таълими масалалари бўйича ( ЮНЕСКО) ижтимоий-гуманитар фанлари секторининг Аёллар-файласуфлар халқаро тармоғини барпо қилиш ташаббусига биноан, ЮНЕСКОнинг МОСТ Дастури бўйича Миллий қўмита томонидан Ўзбекистоннинг 64 нафар файласуф олима аёли ҳақида материаллар тақдим этилган. Улар ЮНЕСКО шафелиги остида ташкил этилган Файласуф аёллар халқаро тармоғининг маълумотлар базасига киритилган.

2011 йил 17-18 ноябрда ЮНЕСКО гранти билан ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ва Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет ҳамкорлигида «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш концепциясини амалга оширишда фалсафанинг ўрни» мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Фридрих Эберт номидаги фонд

«Ижтимоий фикр» Маркази 1999 йилдан буён Ф. Эберт номидаги фонд билан фаол ҳамкорлик қилиб келади, ижтимоий тадқиқотлар олиб борилади ҳамда конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, ижтимоий тадқиқотлар: «Ўзбекистонликларнинг ижтимоий портрети»; «Мустақил Ўзбекистон хотин-қизлари» ва бошқа тадбирлар ташкил этилиб келинади. Уларнинг аксарияти монография қилиб чоп этилган. Марказ ва қатор илмий ташкилотлар ҳамда Ф.Эберт номидаги фонд билан ҳамкорликда қуйидаги монографиялар чоп этилган:

  • «Аллома Ал-Мотуридий ва унинг Х-ХII асрларда Мовароуннаҳр маданиятидаги ўрни» — Тошкент давлат Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда;
  • «Мустақил Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзаро этник ва динлараро муносабатлари» (Ижтимоий сўров натижалари) —Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда;
  • «ХХI аср бўсағасида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий салоҳиятини намоён қилишни қўллаб-қувватлаш имкониятлари» (симпозиум материаллари), «ХХI аср бўсағасида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий салоҳиятини намоён қилишни қўллаб-қувватлаш имкониятлари» (ижтимоий сўров натижалари) — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси, БМТ қошидаги «Гендер ва тараққиёт» бюроси билан ҳамкорликда;
  • «Таълим – тараққиёт ва фаровонлик йўлида», «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида барқарор иқтисодий тараққиёт муаммолари», «Ўзбекистонда рақобат муҳитини шакллантириш муаммолари ва иқтисодий тизим трансформацияси» — Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда.

Ўтган 10 йил давомида «Ижтимоий фикр» Маркази Ф. Эберт номидаги фонд билан ҳамкорликда «Фуқаролик форуми» қўшма лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириб келди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад — Ўзбекистонда кишиларнинг фуқаролик, ҳуқуқий ва сиёсий билимини оширишга кўмаклашишдир. Ўтган давр давомида жами 70 та тадбир ўтказилган бўлиб, уларда Ўзбекистон, Германия и бошқа давлатларнинг тажрибалари муҳокама қилинди. Ташкилотчилар муҳокама қилиш учун мавзу танлашда уларнинг мамлакатдаги демократлаштириш жараёни учун аҳамиятлилиги ва долзарблигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Россия Федерацияси илмий социологик марказлари билан ҳамкорлик

Россия Федерацияси социология, илмий марказлари билан халқаро ҳамкорлик, ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги икки томонлама имзоланган битим асосида Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази (ВЦИОМ); , «Социологические исследования» (СОЦИС) журнали таҳририяти; Россия Фанлар академияси Социология институти билан амалга оширилиб келинади. Ушбу ҳамкорлик жамоатчилик фикрини ўрганиш методлари ва методологияларини ушбу соҳада жаҳон ва миллий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириб боришга қаратилган.

Россия Федерациясининг етакчи социолог олимлари доимий фаолият кўрсатадиган «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари» республика илмий-амалий семинари ишларига жалб этилади. Ушбу тадбирларда қуйидаги олимлар ўз маърузалари билан иштирок этган: «СоцИС» журнали бош муҳаррири, Россия ФА мухбир аъзоси Тощенко Ж.Т.; Россия ФА социология Институти директори, Россия ФА академиги, фан ва техника соҳаси бўйича РФ Давлат мукофоти лауреати Горшков М.К.; Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази (ВЦИОМ) халқаро ва жамоатчилик алоқалари бўйича директори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Поликанов Д.В.; (ВЦИОМ)нинг мониторинг тадқиқотлар бўлими раҳбари Седова Н.Н. ва бошқалар.

Ҳамкорлик ҳақидаги шартномага биноан, россиялик олимларнинг илмий мақолалари «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали саҳифаларида чоп этиб борилади, Ўзбекистон Республикаси олимларининг мақолалари эса Россиянинг социологик журналларида нашр қилинади.

Марказ ҳаётидан

Барча сратлар

Сўров

Барча сўровлар