Журнал

Бош Сахифа / Журнал

«Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти

«Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» ижтимоий журнали «Ижтимоий фикр» Маркази томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда 1998 йил март ойидан бошлаб йилнинг ҳар чорагида нашр этиб келинади ва назарий ҳамда амалий характердаги умумметодологик социологик материаллар, хорижий тадқиқотларни таҳлил қилишга ҳамда жамоатчилик фикри сўровлари натижалари ҳақидаги мақолалар нашр қилиб бориладиган республикамиздаги ягона ихтисослашган нашрдир. Журналнинг умумметодологик социология бўйича асосий ахборот базасини «Ижтимоий фикр» Маркази томонидан олиб бориладиган тадқиқотлар натижалари ташкил этади. Унда сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, социология ва бошқа ижтимоий йўналишлардаги фанларга бағишланган мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади. Журналнинг бош муҳаррири Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, юридик фанлар доктори, проф. Саидов Акмал Холматович. Журнал таҳририят кенгаши аъзолари Ўзбекистондаги таниқли ҳуқуқшунослар, социологлар, иқтисодчилар, тарихчилардан таркиб топган, жумладан: Абдуллаев Е., Абдурахманов К., Ата-Мирзаев О., Джавакова К., Маминова И., Мухтаров И., Никитенко Г., Ртвеладзе Э., Рахимова Н., Сулейманов Р., Татыбаев А., Тростянский Д., Убайдуллаева Р., Хаджимухамедов М., Холбеков А.

Журнал Олий аттестация комиссиясининг (ВАК) Ўзбекистон Республикасида фан доктори илмий даражасини олиш учун бешта йўналиш: социология, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, тарих, фалсафа бўйича олиб бориладиган диссертация ишларининг асосий илмий натижаларини ёритиб боришга қаратилган таниқли илмий журналлар ва нашрлар рўйхатига киритилган. 1998 йилдан бошлаб журналда жаҳоннинг Германия, Франция, АҚШ, Швеция, Исроил, Словакия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Малайзия, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби 15 та давлатидан 1500 дан зиёд муаллифларнинг мақолалари чоп этилди.

Журнални сотиб олиш масалалари бўйича таҳририятнинг қуйидаги телефонларига мурожаат қилинг: 
(+998 71) 239-46-55,
(+998 71) 239-43-39.

Марказ ҳаётидан

Барча сратлар

Янгиликлар

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази таҳлиллари Туркиядаги тақдимотда

 “Правда Востока” газетасининг  2019 йил 3-апрель сонида  “Дунё” АА маълумотларига таянган ҳолда  “Диний саводхонлик экстремизмга қарши курашиш воситаси” – (Религиозная просвещенность – противоядие против экстремизма )-номли мақола чоп этилди. Унда Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасида Маданиятлараро тадқиқотлар Маркази (MEDAR) вакили, Туркия ҳукумати маслаҳатчиси, БМТнинг “Маданиятлар уюшмаси” (“Альянс цивилизаций”) бўйича Туркиянинг Миллий координатори, тарих фанлари доктори профессор Бекир Карлига иштирокидаги  брифинг   ҳақида маълумот  берилади.

04 April 2019

Илмий кенгаш бўлиб ўтди

Жорий йил 1 апрель куни Ижтимоий фикрни ўрганиш Республика Марказининг конференция залида    Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, ва масъул ходимлар иштирок этган Илмий кенгаш бўлиб ўтди. Унда  “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси бўйича Марказ томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бўйича ҳисобот қилинди.

01 April 2019
Барча янгиликлар

Сўров

Барча сўровлар