Кадрлар тайёрлаш

Бош Сахифа / Кадрлар тайёрлаш

Ходимларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида, «Ижтимоий фикр» Маркази қошида 2005 йилдан бошлаб доимий фаолият кўрсатадиган ўқув курслари-семинарлар қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боради:

таҳлилчилар:

  • амалий тадқиқотларни лойиҳалаш услуби;
  • маълумотларни қайта ишлашда амалга ошириладиган статистик ишлар;
  • амалий таҳлил услуби;
  • таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш услуби;
  • жорий тадқиқотларни амалга ошириш воситаларини муҳокама қилиш.

интервьюерлар:

  • интервьюерларга иш олиб боришнинг асосларини ўргатишга кириш;
  • жойларда танлаш технологияларини ўргатиш;
  • сўров ўтказиш технологияларини ўргатиш;
  • жорий тадқиқотларни амалга ошириш воситаларини муҳокама қилиш.

ёш мутахассислар:

  • социологияда замонавий ахборот технологияларини қўллаш;
  • социология асослари (ривожланиш тарихи, концепциявий база, замонавий тенденциялар).

Марказ ёш социолог кадрларни тайёрлаш учун кенг кўламли ишларни олиб боради. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ 2000 йилда Марказ қошида «Социология» кафедрасининг филиали ташкил қилинган. Кафедра филиали ходимлари талабалар ёрдамида амалий социологик тадқиқотлар олиб боради, маърузалар ўқилади ва амалий машғулотлар амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётлари ўтказилади. 2000 йилдан то 2016 йилгача Марказ қошида 800 нафар талаба таҳсил олди, улардан 500 нафари ишлаб чиқариш амалиётларида (1,2,3 курслар), 300 нафари дипломолди амалиётларида қатнашди (4-й курс).

Марказда «Бошқарув социологияси» курси бўйича ишлаб чиқариш амалиёти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши Академияси тингловчиларининг дипломолди амалиётлари олиб борилади. Ишлаб чиқариш амалиётида 750 нафар талаба ва дипломолди амалиётида Академиянинг 43 нафар тингловчилари қатнашди. Улар Марказ материалларидан фойдаланган ҳолда ҳамда етакчи ходимларнинг илмий раҳбарлиги остида магистрлик даражасини олиш учун диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Марказ ҳаётидан

Барча сратлар

Сўров

Барча сўровлар