Ташкилий тузилма

Бош Сахифа / Марказ ҳақида / Ташкилий тузилма

«Ижтимоий фикр» Марказининг республика Илмий-услубий Кенгаши

Ижтимоий фикр» Марказининг илмий-методологик ишлари 1998 йил май ойида Марказ қошида ташкил этилган Республика Илмий-методологик Кенгаши (РИМК) фаолияти асосида олиб борилади. Кенгашнинг асосий мақсади Ўзбекистон шароитида жамоатчилик фикрини ижтимоий тадқиқ қилишнинг методологиясини такомиллаштириш муаммолари ва долзарб илмий-методик масалаларини кўриб чиқишдан иборат.

Республика Илмий-методологик Кенгашининг асосий вазифалари

 қуйидагилардан иборат:

– фундаментал ва амалий социологик тадқиқотларнинг дастур ва режаларини тасдиқлаш;

– социологик тадқиқотларни ташкиллаштириш бўйича методологик ишланмаларни муҳокама қилиш, тасдиқлаш ҳамда ўтказиш;

– монографиялар, брошюралар, дарсликлар, ўқув - методик қўлланмаларни нашрга бериш мақсадида кўриб чиқиш;

– жамоатчилик фикрини ўрганиш методикаси ва методологияси соҳасида докторлик диссертацияси учун мавзу танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

– докторлик диссертацияларини Олий аттестация комиссияси талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш ва ҳимояга бериш учун тавсия қилиш;

– «Ижтимоий фикр» Маркази томонидан тақдим этилган грант лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар ривожлантиришни мувофиқлаштириш Марказидаги конкурсларда иштирок этиши учун кўриб чиқиш ;

– «Ижтимоий фикр» Марказининг грантларни бажариш бўйича якуний ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Марказида муҳокама қилиш.

 Республика Илмий – методик кенгаши аъзолари социология, махсус психология, демография, иқтисодиёт, фалсафа, сиёсатшунослик соҳаларида ва бошқа аралаш фанлар бўйича Ўзбекистондаги етакчи олимлар ва мутахассислар ҳисобланади.

«Ижтимоий фикр» Марказининг

 Республика илмий-методик кенгаши таркиби

1. Ата-Мирзаев Озод Бобо-Мирзаевич – Кенгаш Раиси, «Ижтимоий фикр», жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори ўринбосари, география фанлари доктори, профессор

2. Рахимова Нигина Хайруллаевна – Кенгаш раиси ўринбосари, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий – таҳлилий бўлими мудири, иқтисод фанлари доктори

3. Каюмов Уткур Каттаджанович – кенгаш котиби, иқтисод фанлари номзоди, доцент

Кенгаш аъзолари

4. Убайдуллаева Раъно Ахатовна - «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги, иқтисод фанлари доктори, профессор.

5. Тростянский Дмитрий Валерьевич – «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази етакчи илмий ходими, иқтисод фанлари доктори.

6. Бекмурадов Мансур Бобомурадович – Ўзбекистон маданият ва санъат Давлат институти ижтимоий-маданий фаолиятни бошқариш кафедраси профессори, социология фанлари доктори, профессор.

7. Ганиева Маърифат Хабибовна – Ўзбекистон Миллий университети социология кафедраси профессори, социология фанлари доктори, профессор.

8. Каюмов Абдухаким Абдухамидович – Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети профессори, география фанлари доктори, профессор

9. Аликариев Нуриддин Сафаевич – Ўзбекистон Миллий университети социология кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори.

10. Кадирова Дурдона Файзиевна – «Ижтимоий фикр» Марказининг ахборот тадқиқотлари ва халқаро алоқалар бўлими мудири, иқтисод фанлари номзоди, катта илмий ходим.

11. Карамян Мариэтта Хачатуровна – Ўзбекистон Миллий университети психология кафедраси доценти, психология фанлари номзоди

12. Латипова Нодира Мухтаровна – Ўзбекистон Миллий университети социология кафедраси доценти, социология фанлари номзоди

13. Ахмедов Турсун Мухитович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти Директори, иқтисод фанлари доктори, профессор

14. Каланов Камил Кулахматович – Ўзбекистон Миллий университети социология кафедраси мудири, социология фанлари номзоди

15. Мамадалиева Хафиза Холдаровна – Республика «Оила» илмий-амалий Маркази раҳбари, иқтисод фанлари номзоди.

Марказ ҳаётидан

Барча сратлар

Сўров

Барча сўровлар