Вазифалар

Марказнинг асосий вазифалари:

  • инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари ҳамда ижтимоий алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаёти ҳақида, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти ҳақида жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • аҳолининг олиб борилаётган ислоҳотларнинг долзарб муаммолари, давлат ҳокимиятининг юқори органлари қарорлари ва бошқаруви моҳиятини тушуниши ҳақидаги жамоатчилик фикрининг устувор йўналишлари;
  • кишилар дунёқарашининг шаклланиши, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқий ва ҳуқуқий тушунчаларининг асосий йўналишларини аниқлаш ;
  • аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий, маданий даражасини ўрганиш ва улар ривожланишининг асосий йўналишини аниқлаш;
  • жамоатчилик фикрини ўрганиш методологиясини такомиллаштириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш;
  • жамоатчилик фикри сўровини илмий-метологик талабларга асосан ўтказиш.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • жамоатчилик фикри сўрови ва комплекс социологик тадқиқотлар, жамоатчилик фикри мониторинги, маркетинг ва бошқа тадқиқотларларни ўтказиш;
  • давлат ва нодавлат ташкилотлар билан шартнома асосида илмий-амалий ҳамкорлик;
  • халқаро ташкилотлар, ўқув марказлари, таниқли олимлар ва мутахассислар билан узаро илмий-амалий алоқаларни таъминлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  • республика ва хорижий олимлар ва мутахассислар иштирокида илмий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, «давра суҳбатлари» ташкил қилиш.

Марказ замонавий техникаларнинг барча тури билан тўлиқ таъминланган ва амалиётда катта тажрибага эга бўлган социологлар, психологлар, аҳолишунослар, иқтисодчилар каби юқори малакали мутахассислар штатига эга.

Марказ республикамизнинг барча минтақаларида аҳолининг турли қатламлари орасида, турли миқёсда социологик сўровларни амалга оширади, шунингдек Ўзбекистон жамоатчилиги турмуш фаолиятининг турли масалалари ҳақида комплекс, мақсадли ва экспресс-сўровлар ўтказади. Фаолиятининг қарийб 20 йиллик даври мобайнида (1997–2017йй.) 400 социологик тадқиқотлар ўтказилди, унда 520 мингдан зиёд респондентлар қамраб олинди.

Марказнинг 1998 йилдан бошлаб мониторинг режимида амалга оширилган асосий комплекс тадқиқотлари қуйидагилардан иборат:

«Ўзбекистон: жамоатчилик фикри»; «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари»; «Ўзбекистон ёшлари: ахлоқи, ҳаётий позицияси, ижтимоий йўналиши»; «Оила ва маънавият»; «Миллий ўзлик»; «Ўзбекистон фуқароларининг миллий ва умуминсоний қадриятлари»; «Ўзбекистон – умумий уйимиз» ва бошқалар.

Марказ ўз фаолияти даврида Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини шакллантириш ва ўрганиш методологиясини такомиллаштириш муаммоларига ҳамда ўзбек халқининг тарихий ўзига хослик ва менталитетидан келиб чиқиб, жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий ва сиёсий тараққиёти соҳасида жамоатчилик фикрини социологик сўровларни ташкиллаштириш ва ўтказишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш бўйича қатор фундаментал тадқиқотларни амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги йўналиши бўйича давлат илмий-технологик дастурлари доирасида миллатлараро муносабатлар, оила ва ёшлар ахлоқий қоидалари, миллий ўзлигини англаш ва бошқа қатор муаммолар бўйича амалий ва инновацион, фундаментал лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Тадқиқотлар натижалари монография, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар кўринишида чоп этилган.

2002 йилда Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси ФА билан ҳамкорликда доимий фаолият кўрсатадиган «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантириш муаммолари» республика илмий-амалий семинари ташкил этилган. Шундан буён Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини социологик тадқиқ қилиш методикасини такомиллаштириш ва долзарб илмий методик масалалар бўйича 90 дан ортиқ семинарлар ўтказилди.

1999 йил март ойида Марказ базасида ЮНЕСКОнинг МОСТ (ижтимоий янгиланишлар қўлланмаси) дастури бўйича Миллий қўмита ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаёти ва унинг жаҳон ҳамжамиятига чиқишини такомиллаштириш учун ижтимоий ва гуманитар фанларнинг аҳамиятини оширишга ёрдам беришдан иборат.

Марказ қошида амалий социологик тадқиқотларнинг амалий воситалари ва муаммолари муҳокама қилинадиган Республика илмий – методик Кенгаши ташкил этилган. Кенгаш йиғилишларида монография, илмий мақолалар ва ўқув-методик қўлланмалар кўриб чиқилади ва нашрга тавсия этилади. 20 йил давомида Марказда жами 43 та монография, 16 та ўқув-методик қўлланмалар ва 21 та илмий тўпламлар тайёрланиб нашр этилди.

Марказда социолог-мутахассислар тайёрлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага биноан 2000 йилда Марказ қошида «Социология» кафедраси филиали ташкил этилган. Кафедра филиали ходимлари талабаларга «Амалий социологик тадқиқотлар» курси бўйича маърузалар ўқийди ва амалий машғулотлар олиб боради, шунингдек ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўтади. 2000 йилдан то 2016 йилгача Марказда 800 нафар талаба таҳсил олди, улардан 500 нафардан ортиғи ишлаб чиқариш амалиётини (1,2,3 курслар), 300 нафар талаба дипломолди амалиётини (4-курс) ўтади.

Марказда «Бошқарув социологияси» курси бўйича ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси тингловчилари дипломолди амалиёти ўтайдилар. Ишлаб чиқариш амалиётида 800 нафар атрофида тингловчи иштирок этди, дипломолди амалиётида эса Академиянинг 43 нафар тингловчиси Марказ материалларига таянган ҳолда унинг ходимлари раҳбарлигида магистрлик босқичи диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Марказ ҳаётидан

Барча сратлар

Сўров

Барча сўровлар