Одам савдосига қарши курашиш жамоатчилик фикри кўзгусида

Бош Сахифа / Матбуотда мақолалар / Одам савдосига қарши курашиш жамоатчилик фикри кўзгусида
03 July 2019

«Одам савдосига қарши курашиш жамоатчилик фикри кўзгусида»

Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  «Одам савдосига қарши курашиш жамоатчилик фикри кўзгусида» мавзуси бўйича социологик сўров ўтказди. Унда одам савдоси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўрганишга, ушбу жиноий фаолиятнинг  сабаблари ва оқибатларини аниқлашга ҳамда фуқароларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги  тўғрисидаги  тасаввурлар акс этган. Сўровда барча минтақалардаги 18   ва ундан катта ёшдаги эркак  ва аёллар, турли миллат  вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси   ижтимоий келиб чиқиши ҳамда касб- кори турлича бўлган респодентлар  қатнашди.

Жамоатчилик фикри сўрови аҳолининг одам савдоси билан боғлиқ масалалар ҳақидаги хабардорлиги даражасини аниқлади. Сўралганларнинг  59,6%и жиноятларнинг бу тури ҳақида яхши билишларини, учдан бири эса умумий жиҳатдан хабардор эканликларини қайд этишди.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, мамлакатнинг барча минтақаларида  яшовчи фуқаролар, шаҳар  ва қишлоқ  аҳолиси, эркак  ва аёллар, ёшлар ва катта авлод вакиллари давлат раҳбарининг чет элда  одам савдоси жабрдийдасига айланган ватандошларимизни ўз юртига қайтариб,  реабилитация қилишга, жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни уй - жой билан таъминлаш ва ишга жойлаштириш йўли билан одатдаги ҳаётга қайтариш   борасидаги  ташаббусини ижобий баҳолайдилар.

Сўровнинг кўрсатишича, фуқароларнинг аксарияти (90%) учун давлат телевидениеси кўрсатувлари одам савдоси ҳақидаги маълумот олишнинг асосий манбаи  ҳисобланади.    Олинган маълумотларга кўра,  Интернет  - одам савдосига қарши курашиш ҳақидаги маълумотлар олишнинг  бош манбаи ҳисобланишини айтган респондентлар сонини ўсган    (2017 йилдаги 4,7%дан, 2019 йилдаги 28,4%гача).    Натижаларнинг кўрсатишича, Интернет, веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ахборотларни тарқатишдаги, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий унсурлар фойдаланадиган воситалар ва усуллар ҳақида аҳолининг хабардорлик даражасини оширишда муҳим бўғин ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, одам савдоси билан боғлиқ муаммо Ўзбекистон жамияти учун ниҳоятда долзарбдир. Мутлақ кўпчилик  (88,7%)   фуқароларнинг фикрича, «одам савдоси – бу кенг миқёсдаги жиддий муаммони ифодаловчи халқаро жиноятчиликнинг энг оғир шаклларидан биридир». Фуқаролар одам савдосига қарши курашиш учун давлат, фуқаролик жамияти, ноҳукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш  соҳасидаги куч-ғайратларини жипслаштириш, ҳуқуқбузарларни таъқиб қилишни ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишни кучайтириш зарурлигига  ишонадилар.

Сўровнинг кўрсатишича, ўзбекистонликлар мамлакатимиз фуқароларининг одамфурушлар тўрига тушиб қолганлиги ҳолатлари  ҳақидаги ахборотни    катта ташвиш билан қабул қиладилар ва ватандошларимизни эксплуатация қилишнинг турли шаклларига   салбий муносабат билдирадилар: респондентларнинг 65,0%и «жиноятчиларга, одамфурушларга нисбатан қаҳр ва ғазаб» туйғусини ҳис қилишини айтдилар. 41,8% фуқароларнинг фикрича, улар «одам савдоси жабрдийдаларининг изтиробларини юракка яқин олишади ва жиноятчиларнинг адолатли қасосга дуч келишларини ҳамда уларнинг ўз қилмишлари учун жазодан қутилиб қолмасликларини исташади».

Тадқиқот маълумотлари шундан далолат берадики, фуқароларни кейинчалик ишга жойлашиш мақсадида чет элга кетишга ундовчи омиллар ўртасида иқтисодий аҳвол, ўз мамлакатида  амалда муносиб доимий иш топишнинг иложсизлиги биринчи ўринда туради: 33,9% сўралганларининг  ҳисоблашича, «турмуш даражасининг пастлиги ва доимий, яхши ҳақ тўланадиган ишнинг йўқлиги меҳнат миграциясига, чет элда иш излашга мажбур қилади».  23,7% респондентларнинг фикрича, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг тарқалишида эҳтимолдаги жабрдийдаларнинг  енгил фикрлаш, қатъиятсизлик, ўзига ишончсизлик каби шахсий сифатлари салбий роль ўйнайди.

 Сўралганларнинг 62,3%и   касбий маълумотсиз ёки тугалланган касбий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар одамфурушлар тўрига тушиб қолиш хатарига энг кўп тортилади, деб ҳисоблайди. Сўралганлардан қарийб ярмининг (47%) қайд этишича,   кўп пул топишни мақсад қилган кишилар жабрдийдаларга айланадилар. Ҳар учинчи респондентнинг қайд этишича, биринчи навбатда касбга эга бўлмаган, ишга жойлашмаган, доимий ишга эга бўлмаган, тасодифий иш ҳақи ҳисобига яшайдиган ёки муваққат ишларда банд бўлган фуқаролар одамфурушлар тўрига тушиб қолишлари мумкин экан.  

Респондентларнинг фикрлари асосида одам савдоси жабрдийдасининг таҳминий ижтимоий-руҳий қиёфаси яратилди. Респондентларнинг нуқтаи назарича, бу 21-30 ёшлардаги, паст маълумот даражасига эга, тезлик билан пул топишга интилувчи, ўзгаларнинг таъсирига осон берилувчи, ҳуқуқий маданият даражаси паст, ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган,асосийси эса, аниқ мутахассисликка, касби бўлмаган ваҳар қандай ишни бажаришга рози бўлувчи ёш йигит ёки ёш аёлдир. Тадқиқотнинг кўрсатишича,айрим фуқаролар, айниқса, ёшларнинг истак ва имкониятлари ўртасидаги зиддият, амалда эришиб бўлмайдиганҳашаматли турмуш тарзининг реклама қилиниши,улар нима қилиб бўлса ҳам кўп ишлашга ундайди.Меҳнат мигрантлари кўпинча содда ва некбин кайфиятда бўладилар,баъзилари ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлашмайди,кўпчилиги эсатегишли рухсатномасиз ёки шартномасиз ишлаган ҳолда,ўзга мамлакатда дуч келишлари мумкин бўлган хавфлар ҳақида билишмайди.

Натижаларга кўра, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз фуқаролари  мажбурий меҳнатга энг кўп тортилган  соҳадир. Сўров натижаларига мувофиқ,  Қозоғистон Республикаси ҳудудида эксплуатацияга учраган ҳар иккинчи фуқаро (50%) қишлоқ хўжалигида, ҳар учинчиси (37,5%) қурилишда ишлаган, Россия Федерацияси ҳудудида қурилишда (55,6%), иккинчи ўринда (22,2%)  чорвачиликда ишлаган. Сўров натижаларига мувофиқ, БААдаги одам савдоси жабрдийдаларининг 33,3%и жинсий эксплуатацияга тортилган, ҳудди шунчаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган.

Сўровда аниқланишича, одам савдоси жабрдийдаларининг кўпчилиги  (81,5%) чет элда иш қидириш жараёнида меҳнат миграциясини ташкил этишда  ёрдам беришни ваъда қилган воситачиларга мурожаат қилиб, одамфурушлар тўрига тушиб қоладилар. Тадқиқотда ўзларининг нотаниш шахсга – бошқа мамлакатда  ишлашга боришни истайдиганлардан одам савдоси қурбони бўлганлигини кўрсатган респондентлар сонининг қисқарганлиги қайд этилди. Бу мигрантлар сафига қўшилиши мумкин бўлган кишиларни ноқонуний йўл билан меҳнат миграциясига кетишнинг хавфли эканлиги ҳақида хабардор қилиш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигидан далолат беради. Иш қидириш жараёнида танишларига – қариндошлари ёки дўстларига мурожаат қилиб, одамфурушлар тўрига тушиб қолган фуқаролар сонининг ўсганлиги аниқланди. Давлат бандлик хизматига ва рўйхатдан ўтган нодавлат ташкилотига мурожаат қилган фуқаролар, сўров натижаларига мувофиқ, тадқиқ қилинган даврда одам савдосига дучор бўлмаган.

 Одам савдоси ҳолатларида жабрдийданинг қариндошлари уни озод қилиш мақсадида ҳаракат қилишини сўралганларнинг чораги айтади.  Тадқиқот натижаларига мувофиқ, ўз яқин кишисини озод қилишга уринишларда  аёллар эркакларга нисбатан, қишлоқ аҳолиси шаҳарликларга нисбатан   фаолроқ  эканлар. Сўров натижаларининг кўрсатишича, фуқаролар  кўп ҳолларда  оила аъзосини озод қилиш ҳақида  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, кам ҳолларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига   мурожаат қиладилар. Кўп ҳолларда (66,7%) одам савдоси жабрдийдалари  қариндошлари  мурожаат қилган ташкилотларнинг ҳаракатлари самарали бўлган.

  Фуқароларнинг меҳнат ёки жинсий қулликка тушиб қолишининг олдини олишнинг энг самарали усуллари ҳақида сўров иштирокчиларининг фикри қуйидагича экан: бошқа мамлакатга кетишдан аввал  мигрантлар  тайёргарлик кўриб- бориладиган мамлакат тилини, бу мамлакат қонунчилигини,  мигрантлик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўрганишлари керак.

 Сўров иштирокчиларининг аксарияти одам савдосига қарши курашиш   жамиятнинг вазифаси деб ҳисоблайдилар. Респондентларнинг фикрича, давлат ва фуқаролик жамияти тузилмаларининг  ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, фуқароларнинг  фаол иштироки билангина бу курашда самардорликка эришиш мумкин.

Умуман олганда, сўров натижаларининг кўрсатишича, ўзбекистонликлар  одам савдосига қарши курашишга қаратилган давлат стратегиясини қўллаб-қувватлайдилар. Шу билан бирга давлат раҳбари илгари сурган одам савдосига   сабаблари ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича  ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича  чора-тадбирларни тўла маъқуллайдилар. Фуқаролар давлат томонидан  кўрилаётган чоралар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга,  одам савдоси жабрдийдаларига  ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг яхшиланишига, одам савдосига қарши курашиш масалаларида аҳолини хабардор қилиш бўйича тадбирларни ташкил этишга ижобий таъсир кўрсатишига  ишонадилар.

 

Другие материалы рубрики

Жамиятнинг маънавий кўзгуси

19 February 2018

Ҳаётдан мамнунлик саодати

05 December 2017

Тинчликка дахл қилувчи жиддий муаммо

01 December 2017

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи

27 November 2017

Ўзбекистон — умумий уйимиз

24 November 2017