#это от GoogleTags # #это от adSense # #это от Analiytics # #это от GoogleTags #

Социологик тадқиқот хулосаси статистик маълумотга тенглаштирилади.

Бош Сахифа / Матбуотда мақолалар / Социологик тадқиқот хулосаси статистик маълумотга тенглаштирилади.
27 December 2019

Аҳоли ўртасида ўтказилган социологик тадқиқотлар натижаси статистик маълумот сифатида қабул қилинади.

Бу ҳақда 25 декабр куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Ўзбекистон миллий университети «Социология» кафедраси мудири Комил Калоновнинг сўзларига кўра, аҳолининг ижтимоий фикри, ижтимоий кайфиятини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотларнинг натижавий кўрсаткичлари статистик маълумот сифатида қабул қилинади. Бу – «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида белгиланган.

«Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда социологик тадқиқотлар хулосаси статистик маълумот сифатида эътироф этилмас, улар фақатгина ижтимоий характерга эга бўларди. Эндиликда бундай тадқиқотлар, хусусан «Ижтимоий фикр» маркази томонидан профессионал тарзда ўтказилган тадқиқотлар хулосаси статистик маълумотларга тенглаштирилади.

Бундай амалиёт бутун дунёда мавжуд. Малакали тадқиқотчилар томонидан илмий-методологик мезонлар асосида профессионал ўтказилган тадқиқотлар натижасини бемалол статистик маълумот сифатида қабул қилиш мумкин», ─ дейди мутахассис.

Шунингдек, анжуманда маълум қилинишича, мамлакатда социологияни ривожлантиришнинг асосий омили бўлган кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам ўзгаришлар мавжуд. Жорий йил февралида қабул қилинган, юқорида номи келтирилган фармон асосида социология бўйича кадрларни тайёрлаш йилига 200 нафарга етказилди.

«Илгари йилига атиги 20 нафар мутахассис битта олийгоҳда тайёрланар эди. Эндиликда Нукус, Самарқанд, Наманган давлат университетлари, Ўзбекистон Миллий университети йилига 200 нафар мутахассисни тайёрлайди. Бу, ўз навбатида, соҳада ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади», ─ дея қайд этилди анжуманда.

Маълумот учун, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1997 йилда ташкил топган. 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига асосан марказ фаолияти такомиллаштирилди. Марказ барча соҳалар ва мавзулар бўйича жамоатчилик фикри ҳамда кайфиятини ўрганиш билан шуғулланади. Марказ ташкил этилганидан буён 500дан ортиқ турли мавзуларда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича мониторинг тадқиқотларини олиб борган.

©Kun.uz сайти

Другие материалы рубрики

So'rov natijalari qanday bo'ldi?

27 December 2019

Одам савдосига қарши курашиш жамоатчилик фикри кўзгусида

03 July 2019

Жамиятнинг маънавий кўзгуси

19 February 2018

Ҳаётдан мамнунлик саодати

05 December 2017

Тинчликка дахл қилувчи жиддий муаммо

01 December 2017

Марказ ҳаётидан

Барча суратлар