«Ота-оналар ва болалар. Ўсмирлар билан ўзаро муносабатлар»

Бош Сахифа / Тадқиқотлар / «Ота-оналар ва болалар. Ўсмирлар билан ўзаро муносабатлар»
02 July 2019

«ОТА-ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР.  ЎСМИРЛАР БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР»

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази сўрови натижалари

Тадқиқотнинг мақсади: Давлат Раҳбари томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2019 йилги иш режаси доирасида фуқароларнинг ёш авлод тарбияси билан боғлиқ тасаввурлари ва қарашларини, шунингдек, ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларидаги муаммоларни аниқлаш.

Сўралганларнинг ёш таркиби: 18-20 ёш – 4,3%; 21-30 ёш – 27,8%;
31-40 ёш – 21,9%; 41-50 ёш – 19,7%; 51-60 ёш – 17,3%; 61-70 ёш – 5,9%; 71 ёш
ва ундан катталар – 3,1%.

Сўралганларнинг миллий таркиби: ўзбеклар – 90,8%;  Марказий Осиё халқлари вакиллари (қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар, қорақалпоқлар) – 7,0%;  славянлар (руслар, украинлар, белоруслар) – 1,5%, бошқа миллатлар (татарлар,
корейслар ва бошқалар) – 0,7%.

Сўралганларнинг маълумот даражаси бўйича таркиби: олий – 14,1%;
тўлиқсиз олий – 2,5%; ўрта техник – 28,7%; ўрта махсус – 18,8%; ўрта – 31,8%;
тўлиқсиз ўрта – 4,1%.

Сўралганларнинг машғулот тури  бўйича таркиби: давлат муассасаси, ташкилоти ва корхонасида ишлайди – 27,9%;  нодавлат ташкилотида, корхонасида, хорижий фирмада ишлайди – 5,5%;  фермерлар, тадбиркорлар, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар – 29,8%; талабалар ва ўқувчилар – 6,8%;
пенсионерлар – 9,2%; ногиронлиги бўлган шахслар – 1,6%; уй бекалари ва бола парвариши бўйича таътилдагилар – 13,1%; вақтинча ишламаётганлар – 6,1%.

Ўз ижтимоий мақомига сўралганларнинг ўзи берган баҳо (моддий даражаси бўйича):  сўралганларнинг 2,2%и ўзини аҳолининг бой табақаларига, 87,0%и ўрта,
8,0%и ўртадан паст, 1,2%и кам таъминланган табақаларига киритишди,
1,6%и жавоб беришга қийналишди.

Бутун мамлакат миқёсида сўровнинг репрезентативлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари, шунингдек туманлар, аҳоли манзиллари, маҳаллалар, уй хўжаликлари ва респондентларни тасодифий танлаш асосида кўп босқичли стратификацияланган танлаш орқали таъминланди.

Ахборот Марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ягона андазавий саволнома бўйича уйда шахсий мулоқот - интервью ўтказиш усулида йиғилди.

 

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз болаларингизни тарбиялаш жараёнида муаммо ва қийинчиликларга  тез-тез дуч келасизми?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Ҳа, тез-тез  дуч келаман

17,5

17,8

Вақти-вақти билан муаммолар пайдо бўлиб туради

50,7

46,1

Йўқ, тез-тез эмас, баъзан

22,3

25,2

Жавоб беришдан бош тортишди

9,0

10,5

Жавоб беришга қийналишди

0,5

0,4

 

 

Сиз ўсмир ёшидаги болаларингизни тарбиялаш жараёнида қандай муаммолар ва қийинчиликларга  тез-тез дуч келмоқдасиз?

(%ларда, респондентлар жавобларнинг бир неча вариантларини айтишди)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Болаларнинг юқори моддий талаблари

27,1

29,8

Болалар билан ўзаро тушунишнинг йўқлиги

25,9

33,4

Болаларнинг қайсарлиги, ўжарлиги, гапга кирмаслиги, майда безорилик қилиқлари

21,5

26,4

Мактабдаги муаммолар (ўзлаштиришнинг пастлиги, мактабдаги хулқ-атворнинг ёмонлиги)

17,1

10,1

Болаларнинг шахсий салбий сифатлари (инжиқлик, ялқовлик, бефарқлик, масъулиятсизлик)

10,9

9,3

Зарарли одатлар (чекиш, ичиш, гиёҳванд моддалар)

10,1

7,1

Болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги ва мессенжерлардаги мулоқотга, Интернетдаги ўйинларга берилиши

8,4

8,9

Болалар билан мулоқот қилишга вақтнинг етишмаслиги

7,5

12,9

Жавоб беришга қийналишди

0,7

0,9

 

Сизнинг фикрингизча, ота-оналарга болалар тарбиясида ким ёки нима монелик қилмоқда, халақит бермоқда?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

%

Интернетга қарамлик

26,6

Кўчанинг ва кўчадаги тенгдошларнинг таъсири

26,6

Оммавий маданият (ТВ, фильмлар, видео-клиплар)

23,6

Умуман олганда ҳеч нарса, ота-оналар фарзандларининг тарбияси учун масъул бўлишлари керак

13,9

Жавоб беришга қийналишди

9,3

 

Сизнинг оилангизда ўсмир ёшидаги болалар билан ким кўпроқ вақт ўтказади, уларнинг тарбияси билан асосан ким шуғулланади?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

 

Ота

Она

Ота ва она тенг даражада

Бувилар, боболар

2018

2019

2018

2019

2018

2019

2018

2019

Жами

4,5

5,7

51,6

44,3

40,8

47,8

3,1

2,2

Шаҳар

0,7

4,5

51,4

46,6

43,2

44,4

4,7

4,5

Қишлоқ

8,6

6,6

51,8

42,5

38,1

50,3

1,5

0,6

Эркаклар

7,4

6,6

58,2

37,7

32,0

55,7

2,4

-

Хотин-қизлар

2,4

5,2

47,3

48,4

46,7

42,7

3,6

3,7

 

Ўсмир болаларнинг хатти-ҳаракатидаги қандай ўзига хосликлар
Сизда энг кўп салбий муносабат уйғотади?

(%ларда, респондентлар бир неча жавоб вариантини айтишди)

Жавобларнинг вариантлари

%

Бўйсунмаслик, инжиқлик, терслик

44,6

Қайсарлик

24,6

Ялқовлик ва ота-оналарга ёрдам беришни истамаслик

20,1

Ёлғончилик,  ота-оналарни алдаш

11,3

Ўқишни истамаслик

5,7

Ижтимоий тармоқлар, Интернет-мулоқотга берилиш

4,5

Жавоб беришга қийналишди

0,9

 

Сиз ўсмир болаларни тарбиялаш жараёнида, агар улар бирор ножўя иш қилишса, қандай жазо шаклларини қўллайсиз?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Қаттиқ уришаман,  бақираман, жисмоний жазолашимни айтаман

32,1

41,7

Уй ишларига кўмиб ташлайман

29,2

20,7

Дўстлари билан мулоқотни чеклайман

14,4

10,2

Илтимосларини рад этаман

10,2

10,4

Интернетга киришини чеклайман

6,5

7,9

Нима учун бундай хатти-ҳаракатга йўл қўйиб бўлмаслигини  тушунтиришга ҳаракат қиламан

6,5

7,9

Жавоб беришга қийналишди

1,1

1,2

 

 

 

 

Нима учун Сиз  болаларни тарбиялаш жараёнидаги усуллардан бири сифатида жисмоний жазолашга салбий муносабатда бўласиз?

 (сўралганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

%

Бу болаларга нисбатан шафқатсизлик ва золимликдир

26,6

Ўсмирларнинг ота-оналарга салбий муносабатини шакллантиришга ёрдам беради

21,7

Болаларни руҳан синдиради, уларда ташвишланиш даражасини оширади

14,0

Ўсмирнинг шахсий қадр-қимматини камситади, ўзлигини англашнинг камайишига ёрдам беради

10,1

Жавоб беришга қийналишди

27,6

 

Сизнинг оилангизда ўсмирларни тарбиялашда жисмоний жазолар қўлланиладими?

(фарзандларига жисмоний жазони қўллаганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Ҳа, қўлланилади

10,4

15,3

Камдан-кам қўлланилади

16,4

20,4

Йўқ, ҳеч қачон

67,9

56,1

Жавоб беришдан бош тортишди

1,2

1,9

Жавоб беришга қийналишди

4,1

6,3

 

Сизнинг оилангизда ўсмир болаларнинг қандай ножўя ишлари учун  жисмоний жазолар қўлланилади?

(саволга жавоб берганлар сонидан %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Ёмон тажовузкор хатти-ҳаракат, гапга кирмаслик, ўжарлик

45,6

43,6

Безорилик қилиқлари

18,2

21,8

Ёлғончилик, ота-онани алдаш

15,3

11,8

Чекиш, алкогол, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш

7,6

6,8

Ўзлаштиришнинг ёмонлиги, мактабда машғулотларни қолдириш

6,5

6,4

Жавоб беришга қийналишди

6,8

9,6

 

Нима учун Сиз ўсмир болаларингизнинг барча истаклари ва илтимосларини бажарасиз?

(саволга жавоб берганлар сонидан  %ларда)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Мен уни жуда севаман ва яхшилик қилишни истайман

35,6

39,2

Ўз боламга рад қилолмайман

20,4

19,4

Менинг моддий имкониятларим бор

13,6

16,2

Яхши хулқ-атвор учун рағбатлантириш сифатида

11,9

10,4

Жавоб беришга қийналишди

18,5

14,8

 

Сиз фарзандларингиз бўш вақтларида нима билан шуғулланишини биласизми?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

 

Ҳа

Унинг бўш вақти йўқ

Йўқ

Жавоб беришга қийналишди

Жами

75,2

21,0

2,9

0,9

Шаҳар

74,4

21,1

3,8

0,7

Қишлоқ

75,7

21,0

2,2

1,1

Эркаклар

71,3

23,8

3,3

1,6

Хотин-қизлар

77,6

19,3

2,6

0,5

Сизнинг болангиз бўш вақтларида нима билан шуғулланади?

 (%ларда, респондентлар бир неча жавоб вариантини айтишди)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Спорт билан шуғулланади

30,5

33,6

Ота-онага хўжалик ишларида ёрдам беради

22,4

20,1

Дўстлари билан вақт ўтказади

21,8

20,9

Телевизор кўради ёки ўз хонасида Интернетда ўтиради

9,6

13,2

Хорижий тилларни ўрганиш билан шуғулланади

22,3

28,5

Китоб ўқийди

28,9

24,7

Мусиқа мактабида, ижодий тўгаракларда шуғулланади

5,6

7,7

Компьютер ўйинларини ўйнайди

2,9

2,1

Жавоб беришга қийналишди

1,3

5,5

 

Сизнинг ўсмир ёшидаги болаларингизга қандай шахсий хусусиятлар энг кўп хос ҳисобланади?

(%ларда, респондентлар бир неча  жавоб вариантини айтишди)

Жавобларнинг вариантлари

2018

2019

Хушфеъллик, эътиборлилик, ғамхўрлилик

40,0

38,2

Ақллилик, қизиқувчанлик, билимларга интилувчанлик

25,6

23,2

Тарбияланганлик

21,5

14,3

Серғайратлик, ташаббускорлик, омилкорлик

29,8

21,6

Бақувватлик,  кучлилик, спортсеварлик

18,7

13,2

Меҳнатсеварлик

13,1

12,1

Қайсарлик,  ўзбилармонлик, эркатойлик, худбинлик

17,0

15,2

 

 

Другие материалы рубрики

Сайловлар - 2019

23 September 2019

«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»

31 August 2019

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри

17 June 2019

Ота-оналар ва болалар. Фарзанд тарбияси

28 May 2019

Оилавий зиддиятлар ва уларнинг ечими

23 May 2019