САЙЛОВЛАР – 2019 1-БОСҚИЧ

Бош Сахифа / Тадқиқотлар / САЙЛОВЛАР – 2019 1-БОСҚИЧ
23 September 2019

«Сайловлар – 2019»

«Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази    томонидан  “Express-modus”  телефон сўрови натижалари бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома.

Жамоатчилик фикри сўрови 2019 йил 5-17 сентябрь кунлари ўтказилди. 18 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар сўралди, уларнинг  42,5%и  – эркаклар ва 57,5%и – хотин-қизлар.  

Сўровнинг умуммиллий  репрезентативлиги 4% хатолик ва 95% ишончлилик даражасида мамлакатдаги барча стационар телефон алоқаси абонентлари ичидан тасодифий стратификацияланган танлаш усули билан танлаб олинган 864 нафар респондентдан  фойдаланиш орқали таъминланди.

Тадқиқот натижаларининг минтақалар, жойлар, жинс ва ёш кесимидаги репрезентативлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларидан фойдаланиш йўли билан таъминланди, жумладан, эркаклар ва аёллар ўртасидаги расмий статистикадан чекинувчи  мутаносиблик нисбатлари  андазавий “мувозанатлаштириш”  йўли билан мувофиқликка келтирилди.   

Маълумот Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона андазавий миқдорий саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали йиғилди. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг тезкор тадқиқотлар бўлими - “Call-center” “Express-modus” жамоатчилик фикри  блок-мониторинги доирасида 2019 йил 5-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлигига бўладиган сайловлар олдидан фуқароларнинг фикрини ўрганишга бағишланган телефон сўровини поллстерлар (pollsters) ўтказди.

Другие материалы рубрики

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДАГИ ЯКУНЛАР – 2019

28 December 2019

САЙЛОВЛАР – 2019 6-БОСҚИЧ

13 December 2019

САЙЛОВЛАР – 2019 5-БОСҚИЧ

13 December 2019

САЙЛОВЛАР – 2019 4-БОСҚИЧ

13 December 2019

САЙЛОВЛАР – 2019 3-БОСҚИЧ

13 December 2019