Янгиликлар

Бош Сахифа / Янгиликлар

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” доимий илмий-амалий семинарининг Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ва инсонпарварликни ривожлантириш – Ўзбекистон давлат сиёсатининг муҳим устуворлиги” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни  соат 10.00да «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонини амалга оширишга бағишланган «Россия ва Ўзбекистон: бевосита алоқаларни йўлга қўйишнинг самарали воситаларини излаш» номли анъанавий Халқаро социологлар мактаби ўз ишини бошлади.

28 October 2019

Хорижлик мутахассислар тажрибаси

Жорий йилнинг  22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари : назария, услублар, амалиёт” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар   бўлиб ўтди.   

23 October 2019

Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.

1997 йилдан бери фаолият олиб бораётган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртимизда  турли долзарб мавзулар бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиб келади. Аҳамиятлиси, сўров натижалари барча учун очиқ бўлиб, мунтазам равишда марказ сайти ҳамда ОАВ орқали ёритилади.

02 October 2019

Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан бир неча йиллардан бери мунтазам равишда аёллар ва уларнинг жамиятдаги мавқеи борасида  ижтимоий сўровлар ўтказиб келинмоқда. Уларнинг натижалари ОАВ орқали  кенг ёритилмоқда.

02 October 2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар самараси “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази амалга ошираётган ижтимоий сўровларда ўз аксини топмоқда.   Натижалар мунтазам равишда ОАВ, керакли ташкилотлар ҳамда илмий анжуманларда  ёритилмоқда.  

25 September 2019

Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкилотчиларнинг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда Ўзбекистон социологлари ассоциациясини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, устав органларини шакллантириш, низом тартиб қоидаларига керакли ўзгартиришлар киритиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Мажлис якунида илмий хулосалар қилиниб, тафсилотлар ОАВ да батафсил ёритилди.

23 September 2019

Янги халқаро журнал тақдимоти

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  томонидан бир неча йиллардан бери Оила ва ундаги муаммоларга бағишланган тадқиқотлар олиб борилади. Тадқиқотлар натижалари ОАВда мунтазам ёритилади. Мавзу доирасида Марказнинг ходимлари  “Оила” илмий амалий Маркази томонидан ўтказилган илмий тадбирларда фаол иштирок этиб,  шу йўналишда олиб борилаётган изланишларда илмий ҳамкорлик  йўлга қўйилган. 

17 September 2019

Илмга бахшида умр

«Ижтимоий фикр» Республика  жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази оғир жудоликни бошидан кечирди.  Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Озат  Баба – Мирзаевич  Ата-Мирзаев  бугун оламдан ўтди.

08 August 2019

Жаҳон аҳолишунослик куни

"Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  сўнгги йиллари  аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ, оила ва жамият мавзуларида қатор   сўровлар ўтказиб келмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган сўровларда турли ижтимоий қатламлар вакилларидан аҳолишуносликка оид фикрлари акс этади.  11 июль-  жаҳон  аҳолишунослик куни доирасида ўтказилган давра суҳбати  соҳадаги қатор масалаларнинг ечимига бағишланди.

11 July 2019

Оила муаммоси - замон талаби

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилан “ОИЛА ВА ЖАМИЯТ: МАЪНАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ ОЛАМ” номли   тадқиқотда оилавий зиддиятларга алоҳида эътибор қилинган. Жумладан унда, оилавий зўравонликка, ажримларга алоҳида урғу берилган. Жамият таянчи бўлган оиланинг мустаҳкамлиги   борасида сўз кетганда, “Ажримга муносабатингиз қандай?” деган саволга 69,8%  респондентлар “Салбий” деган жавобни танлашган.  Умуман олганда, бугунги кунда ажримларни олдини олиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш борасида яна кўплаб амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилиши лозимлиги давр талабига айланган.

26 June 2019

Оила жамият таянчи

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчиилик фикрини ўрганиш маркази бир неча йиллардан бери “Оила ва жамият” мавзусидаги ижтимоий сўровларни ўтказиб келмоқда. Натижалар мунтазам равишда ОАВ ёритилмоқда. Унда кўтарилган мавзулар ва тадқиқотларнинг натижалари  масаланинг долзарблиги, ижтимоий аҳамияти билан оила мустаҳкамлиги борасида юртимизда қатор ишлар амалга оширилиши зарурлигини кўрсатиб келмоқда.

16 May 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт

Жорий йилнинг  7 май куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида  «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Ўзбекистонда социологик тадқиқотлар: бугунги ҳолат, истиқболлар” мавзусида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

07 May 2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 май куни  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида  “Социология” бўлими ва кафедраси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Ахборотлашган жамиятда замонавий социологиянинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

02 May 2019

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази таҳлиллари Туркиядаги тақдимотда

“Правда Востока” газетасининг  2019 йил 3-апрель сонида  “Дунё” АА маълумотларига таянган ҳолда  “Диний саводхонлик экстремизмга қарши курашиш воситаси” – (Религиозная просвещенность – противоядие против экстремизма )-номли мақола чоп этилди. Унда Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасида Маданиятлараро тадқиқотлар Маркази (MEDAR) вакили, Туркия ҳукумати маслаҳатчиси, БМТнинг “Маданиятлар уюшмаси” (“Альянс цивилизаций”) бўйича Туркиянинг Миллий координатори, тарих фанлари доктори профессор Бекир Карлига иштирокидаги  брифинг   ҳақида маълумот  берилади.

04 April 2019