#это от GoogleTags # #это от adSense # #это от Analiytics # #это от GoogleTags #

COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини аниқлаш мақсадида телефон сўровлари ўтказилди

Бош Сахифа / Янгиликлар / COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини аниқлаш мақсадида телефон сўровлари ўтказилди
24 March 2020

2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳридан бошланган Сovid-19 коронавирус инфекцияси жаҳоннинг 170дан зиёд мамлакатларига тарқалди. Ҳозирги кунда коронавирус инфекциясига чалинганлар Ўзбекистонда ҳам аниқланди. Мамлакатимизда хавфли инфекциянинг тарқалиб кетишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди, жумладан, оммавий тадбирларни ўтказиш чекланди, мактаблар, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва ОЎЮлари талабалари таътилга жўнатилди, тиббиёт муассасалари алоҳида иш режимига ўтказилди, автобуслар, автомобиллар, темир йўллар ва халқаро авиалиниялардаги ҳаво транспортида йўловчиларни халқаро ташиш тўхтатилди, хориждан Ўзбекистонга қайтганлар ва касалланганлар билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди. 

Мамлакат раҳбарияти томонидан кўрилаётган мислсиз чора-тадбирларга қарамасдан жуда кўп нарса фуқароларнинг ўзига ҳам боғлиқ. Бунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 мартда маҳалла ва оила масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, “биз биринчи навбатда шифокорларнинг тавсияларини бажаришимиз, уйда, оила даврасида, шунингдек, ишда ва қаерда бўлишимиздан қатъи назар ҳамма жойда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишимиз керак”.

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мониторинг режимида мамлакат фуқароларининг COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини аниқлаш ва Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш мақсадида телефон сўровлари ўтказди.

Икки босқичда ўтказилган тадқиқотда (I босқич - 26 февралдан 2 мартгача, II босқич -16-20 март кунлари) мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи, 18 ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катталар иштирок этдилар.

Телефон сўрови давомида аниқландики, фуқароларнинг 75,4%и коронавирус инфекцияси тўғрисида етарлича, тўла даражада хабардорлар, сўровнинг ҳар бешинчи иштирокчиси “нималарнидир эшитганини, лекин батафсил билмаслигини” билдирди.

Сўровлар мониторинги “тўла даражада хабардор” бўлган фуқаролар сонининг 29,7%га ўсганлигини кўрсатди, бу эса ўз навбатида мамлакатда Сovid-19 коронавирус инфекцияси ҳақида тўла ва ҳаққоний маълумотнинг кенг халқ оммасига етиб бориши учун кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигидан далолат беради. Шуниси равшанки, коронавирус тўғрисида ваколатли манбалардан олинган маълумотлар алоҳида долзарблик касб этади. Аҳолининг ушбу долзарб масалаларга қизиқиши юқорилигини инобатга олиб, мамлакатда инфекциянинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик масалалари, коронавирусдан ҳимояланишга ёрдам берувчи чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларининг доимий диққат-эътиборида бўлиши керак.

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз коронавирус инфекцияси тўғрисида

етарлича маълумотга эгамисиз? (сўралганлар сонидан %ларда)

 

Телефон сўрови коронавируснинг юқиш йўллари ҳақида фуқароларнинг юқори хабардорлик даражасини аниқлаб берди, сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги инфекцияни касалланган бемор орқали юқтириш мумкинлигини, вирус ҳаво-томчи йўли билан юқишини, вирус бор жойга теккизилган қўл билан юз, кўз, оғиз ва бурунни ушлаганда юқишини яхши билишади.

Мониторинг коронавируснинг юқиш йўлларидан хабардор фуқаролар сонининг 23,6%га ўсганлигини аниқлади.

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, коронавирус инфекцияси

қандай йўллар билан юқишини биласизми?

 ( %ларда, респондентлар бир неча жавоб вариантларини айтишди)

Телефон сўровида олинган дастлабки маълумотларга мувофиқ коронавирус ҳақида асосий ахборот манбаси телевидение эди ва шундай бўлиб қолмоқда, ҳар иккинчи респондент коронавирус инфекцияси билан боғлиқ маълумотларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси кўрсатувларидан олаяпти. Аҳолининг фикрига кўра, Интернет ҳам мамлакатда ва жаҳонда коронавируснинг тарқалиши, ушбу касалликдан индивидуал ҳимояланиш йўллари ва мамлакатимизда ҳамда бутун дунёда унинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар  ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган муҳим манба бўлиб ҳисобланади.

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз коронавирус инфекцияси

 тўғрисида қайси манбадан хабардор бўлдингиз?

  (%ларда, респондентлар бир неча жавоб вариантларини айтишди)

“Ўзбекистон ОАВларида коронавирус инфекцияси ҳақида етарлича маълумот берилаяптими?” деган саволга сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги - 92% - ижобий жавоб бердилар. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу нуқтаи назарни қўллаб-қувватловчи фуқаролар сони сўровнинг иккинчи босқичини ўтказиш давомида  25,5%га ўсди.

 

Ўзбекистон ОАВларида коронавирус инфекцияси тўғрисида

етарлича маълумот бериляптими? (сўралганлар сонидан %ларда)

Телефон сўрови шуни аниқладики, иштирокчиларнинг 68,1%и давлатнинг коронавирус инфекциясидан огоҳлантириш, уни аниқлаш ва касалликнинг тарқалишига чек қўйишга йўналтирилган чора-тадбирларини ижобий баҳолайди. Мамлакат раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик бўйича қилинаётган ҳаракатлар, жумладан, оммавий тадбирларнинг чекланиши, ўқувчи ва талабаларнинг муддатидан олдинги таътиллари, автобуслар, автомобиллар, темир йўллар ва халқаро авиалиниялардаги ҳаво транспортида йўловчиларни халқаро ташиш тўхтатилганлиги, мамлакатга келганлар ва касалланганлар билан мулоқотда бўлганларнинг карантинга олинганлиги мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси томонидан ижобий қабул қилинди. 

 

Сиз нима деб ўйлайсиз, коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун мамлакатда  етарлича чора-тадбирлар кўрилаяптими?

 (сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

Минтақавий кесимда коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар юзасидан фуқароларнинг юқори баҳолари Қорақалпоғистон Республикасида (85,7%), Жиззах (81,3%), Навоий (81,3%) ва Сирдарё вилоятларида (76,9%) аниқланди, ушбу ҳудудларда уларнинг минтақаларида зарур барча чора-тадбирлар кўрилаяпти, деб ҳисобловчилар сони мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан юқоридир. Паст кўрсаткичлар Тошкент ва Андижон вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида аниқланди.

 

Сиз нима деб ўйлайсиз, коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик учун Сизнинг шаҳрингиз (туманингиз) раҳбарияти томонидан етарлича чора-тадбирлар кўрилаяптими?    (сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

 

Телефон сўрови фуқароларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ҳақидаги фикрини аниқлади. 54% фуқароларнинг фикрича, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар аниқлангач, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилди, 38% респондентлар эса нарх-наво ошмади, деб ҳисоблайди.

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз асосий озиқ-овқат маҳсулотларига

нарх-навонинг ошишини кузатаяпсизми? (сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

Минтақавий кесимда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бўйича фуқароларнинг фикрлари ҳар хил бўлди. Бухоро ва Андижон вилоятларида яшовчи  ҳар иккинчи респондент ва Наманган вилоятида яшовчи фуқароларнинг 47,3%и кейинги пайтда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошди, деб ҳисоблайди. Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида телефон сўрови озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг ошганлиги ҳақида фикр билдирган фуқаролар сонининг энг паст кўрсаткичини аниқлади.  

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз ўз шаҳрингиз ва туманингизда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навонинг ошишини кузатаяпсизми?

(сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

Телефон сўрови фуқароларнинг коронавирус инфекцияси юқишидан ҳимояланиш йўллари ҳақидаги хабардорлик даражасини аниқлади. 42,1% фуқароларнинг фикрича, коронавирусни юқтирмаслик ва касаллик профилактикасининг асосий йўли шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишдир, ҳар учинчи респондент тиббий ниқоблар касалликни юқтирмасликка ёрдам беришига ишонади. 15,9% иштирокчилар одамлар гавжум жойларга боришдан чекланиш керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, телефон сўрови давомида респондентлар коронавирусга қарши курашда халқ табобати, эфир мойлари ва тўғри овқатланиш ёрдам бериши ҳақидаги фикрни билдирдилар.

 

Марҳамат қилиб, коронавирус инфекцияси юқишидан

ҳимояланиш усулларини айтинг.

(%ларда, респондентлар бир неча жавоб вариантини айтишди)

Телефон сўрови шуни кўрсатдики, фуқароларнинг кўпчилиги - 88% - коронавирусдан ўзини ва яқинларини ҳимоя қилиш учун зарур шахсий ҳимоя воситалари(тиббий ниқоблар)га эгадирлар. 4,3% сўров қатнашчилари уларни ҳали сотиб олишолмаган,  6,3% респондентлар эса бу ишни энди қилишмоқчи.

 

Сиз ўзингизни ва оила аъзоларингизни коронавирус инфекциясидан

 ҳимоя қилиш учун керакли шахсий гигиена воситаларига эгамисиз?

 (сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

Телефон сўрови натижалари шуни кўрсатдики, 36,9% фуқаролар тиббий ниқоблар сотиб олиш учун дорихоналарга мурожаат қилишган ва уларни сотиб олишган, сўровнинг ҳар бешинчи иштирокчиси бунинг уддасидан чиқмаган, чунки дорихоналарда тиббий ниқоблар сотувда бўлмаган. 13,6% фуқаролар эса дорихоналарга мурожаат этишмаган, шунчаки ниқобларни ўзлари мустақил тикишга қарор қилганлар. Ҳар ўнинчи респондент ниқобларни сотиб ололмаганлигини ва инфекциядан ўзини ҳимоя қилиш учун уларни ўзи мустақил тикишга мажбур бўлганлигини билдирди.

 

Марҳамат қилиб, айтинг-чи, Сиз тиббий ниқобларни сотиб олиш учун дорихоналарга мурожаат қилдингизми? (сўралганлар сонидан  %ларда)

Ушбу савол респондентларга сўровнинг иккинчи босқичида берилди.

Умуман олганда, телефон сўрови натижалари шуни кўрсатдики, фуқароларнинг кўпчилиги мамлакат раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда коронавирусдан огоҳлантириш, уни аниқлаш ва касалликнинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолайди. Мониторинг коронавирус инфекцияси хавфини англаётган ва ушбу инфекциядан ўзини ҳамда яқинларини ҳимоя қилиш йўлларидан хабардор фуқаролар сонининг ўсганлигини аниқлади. Шунга қарамай, сўровда олинган натижалар фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг коронавируснинг тарқалиш йўллари ва ундан ҳимояланиш усуллари, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиниши, одамлар гавжум жойларга бормаслик кераклиги ҳақидаги хабардорлик даражасини янада ошириш бўйича ишларни давом эттириш заруриятини аниқлади.  Махсус ахборот-тушунтириш ишлари содда ва ҳар бир кишига тушунарли бўлиши керак. Барча оммавий ахборот воситаларида ҳар бир кишининг ўзини ва яқинларини коронавирусдан қандай ҳимоя қилиши кераклиги ҳақидаги маълумотларнинг янада оммавийлашиши жуда муҳим ҳисобланади.

Другие материалы рубрики

Ўзбекистон оиласи ўзини изоляциялаш шароитида, ўзаро муносабатлар ва масъулият доираси - мавзусидаги телефон сўрови ўтказилди

28 May 2020

«Ўзбекистонликлар Сирдарё вилоятида юз берган фалокат тўғрисида» мавзусида телефон сўрови ўтказилди

07 May 2020

”Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат фуқаролари баҳосида” мавзусида телефон сўрови ўтказилди

01 May 2020

“Ўзини изоляциялаш даврида фуқароларнинг ижтимоий кайфияти ва ўзини ижтимоий ҳис қилиши” мавзусида телефон сўрови ўтказди

24 April 2020

Марказ ходимларининг беғараз ёрдами

10 April 2020

Марказ ҳаётидан

Барча суратлар