Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

Бош Сахифа / Янгиликлар / Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.
28 October 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни  соат 10.00да «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонини амалга оширишга бағишланган «Россия ва Ўзбекистон: бевосита алоқаларни йўлга қўйишнинг самарали воситаларини излаш» номли анъанавий Халқаро социологлар мактаби ўз ишини бошлади.

Аҳамиятлиси, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ва Бутунроссия Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) ўртасида 2018 йил 16 ноябрда тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум асосида мазкур Халқаро  социологлар мактаби Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси ФА академики, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори Р.А. Убайдуллаева очиб бердилар.

 

Социологлар мактабида ВЦИОМнинг   ижтимоий ва профессионал коммуникациялар бўйича директори Н.Н.Седова, ВЦИОМ  Бош директорининг маслаҳатчиси Е.А. Михайлова, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт  университетининг Тошкент шаҳридаги филиали кафедра мудири,  и.ф.д., проф. Н.К. Зокирова, “Эксперт фикри” тадқиқот маркази раҳбари А.А.Жолдасов «Ижтимоий фикр» Марказининг ижрочи директори М.К.Хаджимухамедов ҳамда   Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, и.ф.д. Н.Х. Раҳимовалар  чиқиш қилишди.

ВЦИОМнинг   Ижтимоий ва профессионал коммуникациялар бўйича директори Наталья Седовадан тадбир борасидаги  фикр мулоҳазаларини сўрадик.

Марказимиз режали равишда турли ижтимоий гуруҳларнинг фикрини ўрганиб келмоқда. Сўровлар натижасида олинган хулосалар давлат ҳокимияти органларига тақдим этилмоқда. Улар Россия федерациясини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинмоқда.  Бизнинг тадқиқотларимиз  жойларда пайдо бўлаётган турли зиддиятли масалаларни ижобий ҳал қилишда муҳим ўрин тутмоқда. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ўйлашимча, Ўзбекистонда ҳам социологиянинг, жамоатчилик фикрининг ўрганишнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу борада биз    Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” маркази билан ҳамкорлик қилиш мақсадида учрашиб турибмиз. Икки кунлик халқаро социологлар мактаби жараёнида биз ўзаро тажриба алмашамиз. Марказингиз фаолияти билан яқиндан танишдик. Аҳолининг фикрини  тезкор аниқлаш мақсадида колл -центр ташкил қилинганлиги бизни мамнун қилди. Айни вақтда давлатингиз раҳбарияти томонидан социология, жамият тараққиётининг турли масалалари бўйича жамоатчилик фикрининг ўрганилиши учун шароит яратиб берилаётганлиги ва амалиётда улардан фойдаланалаётганлиги эътиборга моликдир. Бизнинг ҳамкорликдаги ишланмаларимиз, тавсияларимиз ҳар икки томон учун фойдали бўлади деб умид қиламиз.   

 

Другие материалы рубрики

Хорижлик мутахассислар тажрибаси

23 October 2019

Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.

02 October 2019

Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

02 October 2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

25 September 2019

Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда

23 September 2019