Хорижлик мутахассислар тажрибаси

Бош Сахифа / Янгиликлар / Хорижлик мутахассислар тажрибаси
23 October 2019

Хорижлик мутахассислар тажрибаси

Жорий йилнинг  22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари : назария, услублар, амалиёт” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар   бўлиб ўтди.   

Юртимизда  2019 йил 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар  кенгашларига бўлиб ўтадиган   сайловларга бағишланган “Ўзбекистондаги парламент сайловлари арафасида социологик сўровлар ўтказишнинг замонавий усуллари ва  технологиялари” (Германия ва Ўзбекистон тажрибаси) мавзусидаги халқаро илмий амалий семинарни  “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси Элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Юнесконинг МОСТ дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий қумитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда бу йилги сайловларнинг аҳамияти, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, сайлов жараёнларида ижтимоий сўровларнинг аҳамияти ҳамда бу борадагаи халқаро тажриба борасида сўз юритилди. Семинар доирасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Р.А.Убайдуллаева сўзга чиқиб тадбир аҳамияти борасида сўз юритдилар. Мавзу доирасида  «INSA-CONSULERE» бозор ва ижтимоий тадқиқотлар институти раҳбари Х.Бинкерт, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ижрочи  директори М.К.Хаджимуҳамедовлар маъруза қилишди.

 

Семинар якунида юртимизда олиб борилаётган социологик тадқиқотларни ўтказиш тажрибаси ва услубларини такомиллаштириш, социолог мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳамкорликдаги тадбир ва тадқиқотларни олиб бориш, иш жараёнига замонавий усулларни тадбиқ этиш мақсадида     “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази билан «INSA-CONSULERE» бозор ва ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан  ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Семинар қизғин мунозара ва баҳсларга бой бўлди. Унда Марказий сайлов  комиссияси, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар ходимлари, олий таълим муассасалари олим ва докторантлари  фаол иштирок этишди.

 

 

Другие материалы рубрики

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019

Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.

02 October 2019

Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

02 October 2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

25 September 2019

Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда

23 September 2019