“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази таҳлиллари Туркиядаги тақдимотда

Бош Сахифа / Янгиликлар / “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази таҳлиллари Туркиядаги тақдимотда
04 April 2019

 “Правда Востока” газетасининг  2019 йил 3-апрель сонида  “Дунё” АА маълумотларига таянган ҳолда  “Диний саводхонлик экстремизмга қарши курашиш воситаси” – (Религиозная просвещенность – противоядие против экстремизма )-номли мақола чоп этилди. Унда Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасида Маданиятлараро тадқиқотлар Маркази (MEDAR) вакили, Туркия ҳукумати маслаҳатчиси, БМТнинг “Маданиятлар уюшмаси” (“Альянс цивилизаций”) бўйича Туркиянинг Миллий координатори, тарих фанлари доктори профессор Бекир Карлига иштирокидаги  брифинг   ҳақида маълумот  берилади.

       Жумладан, тадбир доирасида иштирокчиларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг    устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида  сўз юритилади.      Шунингдек,  мақолада “Ижтимоий фикр” Республика ижтимоий фикрни ўрганиш Маркази  томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон умумий уйимиз” мавзуидаги сўров бўйича тайёрланган таҳлилий ҳисобот  учрашув иштирокчилари эътиборига ҳавола қилингани тўғрисида   айтилади.    Мавзу доирасидаги сўров натижаларига кўра қуйидаги хулосалар тадбир иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинган:

  *Ўзбекистонликларда жамиятдаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлиги  мамлакат мустақиллигининг энг муҳим бойлиги ҳисобланиши ҳақидаги  яққол ифодаланган ишонч устуворлик қилиши  тасдиқланди (99,2%).

*Натижаларнинг таҳлили шундан далолат берадики, ўзбекистонликларнинг ўз мамлакати ҳақидаги ижтимоий тасаввурлари барқарордир ва у Ўзбекистоннинг ижобий тимсолини, халқнинг тарихий илдизлари билан боғлиқликдаги барқарор туйғуларни  ўз ичига қамраб олади. Чунончи, респондентлар Ўзбекистонни ўзининг севимли Ватани деб билишади, бундан ғурурланиш туйғусини ҳис қилишади (76,2%).

*Тадқиқот фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган  ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишига,  миллий ва диний мансублигидан қатъи назар, аҳоли томонидан юқори ижобий баҳо  берилишини аниқлади  (99%).

*Мониторинг тадқиқотига кўра,  ўзбекистонликларнинг миллатлараро муносабатларга ижобий баҳолари барқарорлигини ҳамда уларнинг мамлакатдаги миллатлараро тотувликни сақлаш истиқболларига бўлган юқори ишончини тасдиқлади. Респондентлар миллий белги бўйича фуқаролар ҳуқуқларининг камситилишини, миллий асосдаги ихтилофли вазиятларни кўрсатмадилар. Респондентларнинг  кўпчилиги  мамлакатдаги миллатлараро  муносабатларни жуда яхши (56,2%) ва яхши (39,7%) деб ҳисоблайдилар.

* Сўровнинг аниқлашича, ўзбекистонликларнинг қатъий ишончига мувофиқ, давлатнинг миллий сиёсати Ўзбекистонда барқарор ижобий миллатлараро муносабатларни таъминлашнинг асосий омили  бўлмоқда. Ушбу омил  кўпчилик ўзбекистонликларнинг баҳоларида устуворлик қилади (86,4%).

*Тадқиқот  давлатнинг янада мустаҳкамланишини,  Ўзбекистон фуқаролари томонидан мамлакат Президенти  Ш.М. Мирзиёевнинг миллий стратегияси қўллаб-қувватланишини   исботини беради (95,8%).

       Учрашув давомида профессор Бекир Карлига: “ Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари нафақат мамлакатнинг барқарор ривожланиши, балки    бугунги мураккаб шароитда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эгадир.   Президент Шавкат Мирзиёевнинг ғоялари БМТ да қабул қилинган асосий ҳужжатларга, шу жумладан ушбу  ташкилотнинг Низомига, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига ва 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади”, дея таъкидлади. 

 

  

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019