Илмга бахшида умр

Бош Сахифа / Янгиликлар / Илмга бахшида умр
08 August 2019

Илмга баҳшийда умр

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази оғир жудоликни бошидан кечирди. Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Озат  Баба – Мирзаевич Ата-Мирзаев  бугун оламдан ўтди.

География фанлари доктори, профессор Озат Ата–Мирзаев Ўзбекистон Миллий Университетида  1962 йилда олий ўқув юртини тамомлаб, иш фаолиятини катта лаборантликдан бошлаган.  Ўтган давр  давомида аввалига кичик, кейинчалик катта  илмий ходим,  доцент, аҳолишунослик лабораториясининг раҳбари, профессор, 1998 йилгача эса, “Ижтимоий география ва аҳолишунослик” кафедраси мудири лавозимларида  ишлаб келган.

1998 йилнинг март ойидан бери эса, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик  фикрини  ўрганиш Маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келди.  Ҳаёти давомида илм- фан фидоийси бўлган Озат Ата-Мирзаев нафақат юртимиз, балки  Марказий Осиё  халқларининг  аҳолишунослик муаммоларига бағишланган 300дан ортиқ илмий ишларга муаллифлик қилган. Шу жумладан, унинг 19та монография, яккамуаллифлик ҳамда ҳаммуаллифликда 8 та дарслик ва ўқув- услубий  қўлланмалари  чоп этилган. Қатор илмий ишлари АҚШ, Англия, Германия, Ҳиндистон, Швейцария, Польша, Туркия давлатларида чоп этилган.

Озат Ата–Мирзаевнинг илм фанга қўшган хиссаси давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. 2000 йили  у “Соғлом авлод учун” Ордени ҳамда 2005 йили “Ўзбекистон Республикаси олий таълим аълочиси”, 2011 йили эса, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Уч нафар фарзандини юртимиз равнақига муносиб хисса қўшадиган инсонлар қилиб тарбиялаган Озат Ата-Мирзаев ўзининг фазилатлари билан барчага ўрнак бўлган. Марказдаги фаолияти давомида ўзининг ишига фидойилиги,  меҳрибонлиги, камтарлиги, дилкаш ва самимийлиги билан барчанинг кўнглидан жой олган. Ҳаётини Ўзбекистон илм-фанининг тараққиётига бағишлаган  бу инсоннинг хотираси Марказ ходимлари қалбида узоқ вақт сақланиб қолади.

Бу йил табаррук 80 ёшни қаршилаган   бу фидойи инсон энди  орамизда бўлмаса ҳам, унинг илмий ва  ижодий ғоялари барҳаётдир. Улар издошлари ва шогирдларининг  илм фандаги  янгидан- янги изланишларда ўз аксини топади.

 

 

 

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019