Жаҳон аҳолишунослик куни

Бош Сахифа / Янгиликлар / Жаҳон аҳолишунослик куни
11 July 2019

Жаҳон аҳолишунослик куни

"Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  сўнгги йиллари  аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ, оила ва жамият мавзуларида қатор   сўровлар ўтказиб келмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган сўровларда турли ижтимоий қатламлар вакилларидан аҳолишуносликка оид фикрлари акс этади.  11 июль-  жаҳон  аҳолишунослик куни доирасида ўтказилган давра суҳбати  соҳадаги қатор масалаларнинг ечимига бағишланди.

ЮНФПА 2019 йил 11 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги аҳолишунослиқ жамғармаси ЮНФПА Ўзбекистонда бутунжаҳон аҳолишунослиқ  кунини нишонлаш учун ҳукуматнинг асосий институтлари, вазирликлар, парламент, халқаро ҳамкорлар, академиклар, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Тадбир 1994 йил, Қоҳирада бўлиб ўтган Аҳолишунослик  ва  тараққиёт бўйича халқаро конференциянинг (АТХК) 25 йиллигига бағишланиб, ЮНФПАнинг 50 йиллик фаолияти билан нишонланди. Тадбирдан кўзланган мақсад – ҳамма учун ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтиришда эришилган ютуқлар ва тараққиётни белгилаш, АТХК ҳаракатлар дастурини якунлашни қайта тасдиқлаш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун АТХК кун тартибининг амалга оширишини илгари суришдир. 

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019