Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.

Бош Сахифа / Янгиликлар / Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.
02 October 2019

Маълумотларнинг очиқлиги  шаффоф сиёсат омили

1997 йилдан бери фаолият олиб бораётган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртимизда  турли долзарб мавзулар бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиб келади. Аҳамиятлиси,   сўров натижалари барча учун очиқ бўлиб, мунтазам равишда марказ сайти ҳамда ОАВ орқали ёритилади.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инха Университетида  “IKT Week  Uzbekistan 2019” ҳафталиги доирасида “Очиқ маълумотлар    “Open Data Tashkent 2019” Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қумитасининг қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган  конференция Ўзбекистонда очиқ маълумотларни ривожлантириш масалалари,  мавзу доирасида ҳозирги вазиятни аниқлаштириш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, мазкур соҳага оид амалий билимлар алмашинувига бағишланди. Мазкур тадбирда “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари,  иқтисод фанлари доктори Н.Ҳ.Раҳимова   иштирок этиб,  мавзу доирасида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019