Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Бош Сахифа / Янгиликлар / Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
02 May 2019

Жорий йилнинг 1 май куни  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида  “Социология” бўлими ва кафедраси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Ахборотлашган жамиятда замонавий социологиянинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори, академик Р.А.Убайдуллаева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш чора тадбирлари” тўғрисидаги 2019 йил 22 февралдаги   5667- сонли Фармони ҳамда унинг ижроси бўйича Ўзбекистон Социологлар Ассоциациясиининг ташкил этилишининг аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар.     Шунингдек,  Марказ директори ўринбосари Н.Раҳимова  томонидан “Ўзбекистонда  жамоатчилик фикри социологияси” мавзусида маъруза қилиниб, тақдимотда Фармон ижроси бўйича “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида батафсил маълумот берилди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019