Оила жамият таянчи

Бош Сахифа / Янгиликлар / Оила жамият таянчи
16 May 2019

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчиилик фикрини ўрганиш маркази бир неча йиллардан бери “Оила ва жамият” мавзусидаги ижтимоий сўровларни ўтказиб келмоқда. Натижалар мунтазам равишда ОАВ ёритилмоқда. Унда кўтарилган мавзулар ва тадқиқотларнинг натижалари  масаланинг долзарблиги, ижтимоий аҳамияти билан оила мустаҳкамлиги борасида юртимизда қатор ишлар амалга оширилиши зарурлигини кўрсатиб келмоқда.

         2018 йил  2 февралдаги Президентимизнинг “Хотин- қизларни қўллаб- қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги Фармони  оила соҳасида йиллар давомида эътибордан четда қолиб келган масалаларига ечим топиш  йўлида муҳим қадам бўлди.  Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор ҳам  юртимиздаги оилалар турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий муаммоларни олдини олишда муҳим қадам бўлди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24-сентябрдаги Фармойишига асосан, 15 май- Халқаро оила  куни   республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.

        Жорий йилнинг 15- май куни, айнан шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила”  илмий-амалий тадқиқот Маркази  Журналистларни қайта тайёрлаш Маркази ҳамкорлигида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишнинг долзарб масалалари” мавзуида илмий –амалий конференция ўтказди. Конференция доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Ташмуҳамедова, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ф.Пашаев, Ўзбекситон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини -ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси А.Саидов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Ш.Қудратходжаев, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.И.Чағларлар пленар йиғилишида сўзга чиқиб, мавзу доирасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

     Конференциянинг пленар семинарига модераторлик қилган Д.Ташмуҳамедова иштирокчиларга Мустақиллик йилларида юртимизда 200та илмий иш қилиниб, уларнинг аксарияти педагогика йўналишида бўлганлиги борасида маълумот келтириб, ОАВларда суицид ҳолатларини ёритмаслик бўйича журналистларга ўз тавсиясини берди. Асосан, оилапарвар инсонларни ОАВларда намуна қилиб кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.  

   Жумладан, “Оила ҳуқуқи ҳимоясининг қонуний асослари” мавзуида маърузаси доирасида академик А.Саидов жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари шу мавзуда Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилган анжуман тафсилотлари билан ўртоқлашиб, оила мустаҳкамлиги жаҳонда глобалл муаммога айланганлигини таъкидлади. Соҳага оид муаммолар сирасига никоҳ шартномаси ҳамда тиббий кўрик масалаларини кўрсатиб ўтган ҳолда,      оила мавзуидаги тадқиқотларнинг библиографиясини тузишни, оилани илмий тадқиқ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқишни, оила муаммосини ўрганиш бўйича услубий семинарлар ўтказишни таклиф қилди.

  Конференция кескин баҳс мунозара шаклида ўтди. Дебатда сўзга чиққан О.Мусурмонова, жумладан, оила мавзуидаги фанни Журналистика ихтисослиги бўйича  ОЎЮ киритиш таклифини бериб,  оила мавзуидаги кўрсатув ва ток шоуларда шунчаки муаммони олиб чиқмай, уни чуқур илмий ва амалий таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади.

     Конференция сўнггида Журналистларни қайта тайёрлаш Маркази раҳбари Г.Бобожонова  тадбир иштирокчилари  томонидан  оила мавзуида ёритилиш борасида  билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида резолюция хулосаларини тайёрлади. Ушбу резолюцияга конференцияда иштирок этган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот хизмати раҳбари Ю.Артиқова ўз таклиф ва тавсияларини киритди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019