Оила муаммоси - замон талаби

Бош Сахифа / Янгиликлар / Оила муаммоси - замон талаби
26 June 2019

Оила муаммоси - замон талаби

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилан “ОИЛА ВА ЖАМИЯТ: МАЪНАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ ОЛАМ” номли   тадқиқотда оилавий зиддиятларга алоҳида эътибор қилинган. Жумладан унда, оилавий зўравонликка, ажримларга алоҳида урғу берилган. Жамият таянчи бўлган оиланинг мустаҳкамлиги   борасида сўз кетганда, “Ажримга муносабатингиз қандай?” деган саволга 69,8%  респондентлар “Салбий” деган жавобни танлашган.  Умуман олганда, бугунги кунда ажримларни олдини олиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш борасида яна кўплаб амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилиши лозимлиги давр талабига айланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази тақдим этган маълумотларга кўра, сўнгги беш йил давомида юртимизда  ажримлар  34,5%   ошган. Жумладан, бунда Тошкент шаҳрида республика ҳудудлари орасида никоҳдан ажрашиш коэффиценти энг юқори  кўрсаткични - 1,7 % ташкил этади. Ҳар йили республика бўйича ажрашган оилалар сони 100 мингга ортмоқда. Таҳлилий маълумотларга кўра,  3859та ажрашиш борасида судга ариза берган ва 30145та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилган.  Жорий йилнинг 25 - июнь куни  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар  хотин- қизлар қўмитаси билан ҳамкорлигида    “Замонавий намунали оилани биргаликда яратамиз” номли тадбирда шу каби долзарб муаммоларнинг ечимини топиш борасида ўтказилаётган тадқиқотларнинг натижалари эълон қилинди.  Тадбир доирасида “Мустаҳкам ва замонавий-намунали оила қандай барпо этилади?”, “Ажрашишларни олдини олишда ишни қандай ташкил этиш зарур?”, “Медиация - низони ҳал этишнинг янги усули”, “Бугунги ёшлар мустаҳкам оилавий ҳаётга қай даражада тайёр?”, “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизими- “Келин-куёвлар инновацион мактаби” номли   маърузалар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.  Анжуман доирасида “Оила” фильми, “Оила” мадҳияси ҳамда ижтимоий роликлар намойиш этилди.    

 

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019