Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда

Бош Сахифа / Янгиликлар / Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда
23 September 2019

Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштиришга, инновацион технологияларни жорий этишга, инсон салоҳиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга, аҳолининг фаровонлик даражасини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жамоатчилик фикрининг тизимли мониторингини таъминлаш ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида унинг натижаларидан фойдаланиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди. Ушбу Фармонни ижросига кўра жумладан, қисқа фурсатда  ​ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ижтимоий фикр” маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда социологик сўровлар якунларини ёритиш мақсадида “O‘zbekiston 24” телеканалида доимий фаолият юритадиган “Ижтимоий фикр”  махсус рукни ташкил этилди, “Ижтимоий фикр” марказида телефон ва Интернет тармоғи орқали ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва мамлакатимиз ҳаётининг бошқа йўналишларига доир долзарб   масалалар юзасидан аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказини ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, “Ижтимоий фикр” маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва “Тараққиёт стратегияси” марказининг Ўзбекистон социологлари ассоциациясини ташкил этиш бўйича қатор изчил ишлар олиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни     “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида Ўзбекистон социологлар ассоциацияси  ташкилотчиларнинг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда Ўзбекистон социологлари ассоциациясини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, устав органларини шакллантириш, низом тартиб қоидаларига керакли ўзгартиришлар киритиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Мажлис якунида илмий хулосалар қилиниб, тафсилотлар ОАВ да батафсил ёритилди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019