Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

Бош Сахифа / Янгиликлар / Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт
22 November 2019

“Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” мавзусидаги илмий-амалий семинар

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” доимий илмий-амалий семинарининг Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ва инсонпарварликни ривожлантириш – Ўзбекистон давлат сиёсатининг муҳим устуворлиги” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча матбуотда эълон қилинган - “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сон янги  Фармони йиғилишга ўзгача руҳ бағишлади. Йиғилиш қатнашчилари Фармон билан тасдиқланган Концепция миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг мақсадлари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидладилар.                   

Йиғилиш доирасида “Ўзбекистондаги миллатлараро ва конфессиялараро ўзаро мақбул муносабатлар – мамлакат барқарор ривожланиши ва гуллаб-яшнашининг асосидир”, “Ўзбекистонда бағрикенгликнинг тарихий илдизлари” мавзулари бўйича маърузалар қилинди. Йиғилишда иштирок этган Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Тошкент давлат Иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази олим  ва мутахассислари томонидан мавзу кенг муҳокама қилинди, соҳага доир тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Другие материалы рубрики

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019

Хорижлик мутахассислар тажрибаси

23 October 2019

Маълумотларнинг очиқлиги шаффоф сиёсат омили.

02 October 2019

Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

02 October 2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

25 September 2019