Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт

Бош Сахифа / Янгиликлар / Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт
07 May 2019

Жорий йилнинг  7 май куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида  «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Ўзбекистонда социологик тадқиқотлар: бугунги ҳолат, истиқболлар” мавзусида навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Семинарда социология ва ҳуқуқ, фалсафа, иқтисодиёт ва психология, тарих ва этнография соҳасида фаолият юритаётган мутахассис олимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқитувчилари, тингловчилари, олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабалари, ОАВ   вакиллари иштирок этишди.

Семинарда  «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори, ЎзРФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Р.А.Убайдуллаева сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакат социологиясини янада ривожлантириш учун муҳим босқич бўлганлигини таъкидлаб, мамлакатимиз тарихида биринчи марта социология фани ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишига мисли кўрилмаган даражада катта эътибор қаратилганлигини таъкидладилар. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, социологик тадқиқотларнинг ривожланишига, улар натижаларининг жамият амалиётида қўлланилишига сифат жиҳатдан янги туртки беради ва пировардида сифат жиҳатдан янгиланган социологик тадқиқотларнинг Ўзбекистон жамияти олдида турган муҳим муаммоларни ҳал этишга, давлат билан жамият ўртасидаги янада самарали ўзаро алоқани таъминлашга қўшадиган ҳиссаси ортишига хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзининг якунида Марказ раҳбари Р.А.Убайдуллаева Ўзбекистон Миллий университети “Социология” кафедраси фидойилари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Марказ олимлари томонидан тайёрланган китоблар тўпламини совға сифатида топширди.

Амалга оширилаётган барча ижобий ишлар, шубҳасиз, социологик тадқиқотларнинг ривожланишига, улар натижаларининг жамият амалиётида қўлланилишига сифат жиҳатдан янги туртки беради ва пировардида сифат жиҳатдан янгиланган социологик тадқиқотларнинг Ўзбекистон жамияти олдида турган муҳим муаммоларни ҳал этишга, давлат билан жамият ўртасидаги янада самарали ўзаро алоқани таъминлашга қўшадиган ҳиссаси ортишига хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди. Фармоннинг ижроси юзасидан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан  амалга оширилаётган ишлар хусусида Марказнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбар муовини, иқтисод фанлари доктори Н.Х.Раҳимова  сўзга чиқди.

Бугунги кунда Ўзбекистон социолог олимлари олдида мураккаб вазифалар турибди. Бир томондан, социологияни фан сифатида янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, жамиятни илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш борасидаги мураккаб мақсадларни қўйиш зарур. Иккинчи томондан, социологик тадқиқотларнинг давлат ва жамият учун амалий аҳамиятини оширишга, сиёсий-бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш механизмларига киришиб кетишга интилган ҳолда, ўз тадқиқот фаолиятида аҳолининг жорий ва истиқболдаги манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш талаб этилади. Мамлакат Президентининг Фармони янги ечимлар ва умумлаштиришларни тақозо этади, бу социологик марказлар ва ОЎЮ кафедраларининг масъулиятини кучайтиради, ўтказилаётган тадқиқотлар натижаларининг амалий аҳамиятини оширади, чунки социологик тадқиқотлар фуқароларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган муносабатини аниқлашнинг ўзига хос воситасига айланмоқда.  Ўзбекистон Миллий Университети  “Ижтимоий иш” кафедраси профессори, социология фанлари доктори,   М.Ҳ.Ғаниеванинг маърузаси айни шу мавзу таҳлилига қаратилганди.

Бугунги ахборотлашган жамиятда социология соҳасида илмий ҳамжамият олдида турган вазифалар, яқин истиқболда социологик тадқиқотлар   йўналишлари, мамлакатимиз социологиясининг бугуни ва истиқболи ҳақида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор М.Б.Бекмурадовнинг маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.     

Илмий семинар  мавзу доирасида кўтарилган долзарб муаммолар юзасидан   баҳс мунозара шаклида давом этди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019