#это от GoogleTags # #это от adSense # #это от Analiytics # #это от GoogleTags #

”Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат фуқаролари баҳосида” мавзусида телефон сўрови ўтказилди

Бош Сахифа / Янгиликлар / ”Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат фуқаролари баҳосида” мавзусида телефон сўрови ўтказилди
01 May 2020

 «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилаётган ислоҳотларга пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида «Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат фуқаролари баҳосида» мавзусида телефон сўрови ўтказди.

Сўровда республика барча минтақаларининг аҳолиси, эркаклар ва хотин-қизлар, ёшлар ва катта авлод вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этдилар

Дунёдаги коронавирус пандемияси, COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сонининг кескин ўсиб бориши кўпгина мамлакатларни ўз  миллий сиёсатларини пандемияга қарши туришнинг қонунчилик, молиявий ва ижтимоий йўналишлари бўйича қарорларни қонунчилик ва ижро ҳокимияти даражасида қабул қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг муваффақияти, пандемия оқибатларини юмшатиш кўп жиҳатдан бутунжаҳон ҳамжамияти учун ҳам, алоҳида олинган биргина давлат учун ҳам Ҳукуматлар ва фуқаролик ҳамжамиятларининг сафарбарлиги ва ҳаракатчанлик даражаси билан боғлиқдир. Ўзбекистонда пандемияга қарши курашнинг энг зарур ва  жоиз механизмлари ҳамда воситалари давлат даражасида ҳаракатга келтирилди. Фуқароларнинг соғлиғи ва тинчлик-хотиржамлиги энг муҳим ва асосий вазифалар қаторига қўйилди.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан янги COVID-19 коронавирус инфекциясининг пандемия деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатда ўзини изоляциялаш тартиби жорий қилинди, Ўзбекистон фуқароларининг соғлиғини сақлаш бўйича кечиктириб бўлмас мажмуавий чора-тадбирлар қабул қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фуқароларнинг давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаши ва уларни амалга оширишдаги  ҳамжиҳатлиги, барча ҳаракатлар уйғунлиги инфекцияга қарши курашда мамлакатнинг янги босқичларга чиқишига, шунингдек, пандемия оқибатларини юмшатишга эришишига ёрдам бермоқда. Мамлакат Президентининг узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати ҳозирги мураккаб даврда кутилган самарали натижаларга олиб келмоқда. 

Телефон сўрови натижалари мамлакат Президенти шахси атрофида жамоатчилик фикрининг жипслашуви кузатилаётганлигини кўрсатмоқда. Бу - Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, мақбул санитар-эпидемиологик вазият ва аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича давлат Раҳбари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан, айни вақтда, мамлакат иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар даромадларининг кескин пасайишига йўл қўймаслик бўйича жорий қилинган чора-тадбирларнинг юксак ижобий баҳоланиши билан, шунингдек, дунёнинг кўпгина давлатларидан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда кўплаб кишиларнинг коронавирус инфекциясига чалиниши ва пандемия қурбони бўлишининг олди олинганлиги билан ҳам боғлиқдир.

«Сиз Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакат Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган қарорларни қай даражада тўғри, долзарб ва мамлакат манфаатларига мос келади, деб ҳисоблайсиз?» деган саволга фуқароларнинг асосий кўпчилиги (93,9%) давлат Раҳбари раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мақбул санитар-эпидемиологик вазиятни ва аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар “мутлақо тўғри, айни вақтида ва мамлакатда вужудга келган эпидемиологик вазиятга мувофиқ ҳамда давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг манфаатларига  мос келади”, деб жавоб берди.

Ўтказилган телефон сўрови давлат Раҳбарига ишонч рейтингини аниқлади. Телефон сўрови натижаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзбекистонликларнинг юксак ҳурмати ва ишончига сазовордир, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги – 91,9% – мамлакат барча минтақаларининг аҳолиси, эркаклар ва аёллар,  ёшлар, ўрта ва кекса ёшдаги фуқаролар, турли фаолият соҳаларида банд бўлганлар мамлакат Президентига ўзларининг тўла ишончлари ҳақидаги фикрларини изҳор қилиб, давлат Раҳбари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакатимизни дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ  мураккаб вазиятдан минимал инсоний талафотлар ва мамлакат иқтисодиётига минимал зарар билан олиб чиқишига ёрдам беришига қатъий ишонишларини билдирдилар.

Телефон сўрови натижаларининг кўрсатишича, фуқароларнинг кўпчилиги ўзини изоляциялаш шароитида мамлакатимизда фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолайдилар. Телефон сўрови мониторингининг аниқлашича, мамлакатда аҳоли ҳаётига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлардан фуқароларнинг қониқиши тадқиқ қилинаётган даврда барқарор юқори даражада қолмоқда.

Телефон сўровининг кўрсатишича, 94% фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда мақбул санитар-эпидемиологик вазиятни ва аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида етарли даражада ва долзарб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб ҳисоблайди.

Сўров шуни кўрсатдики, мамлакат учун ушбу мураккаб даврда Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг энг яхши фазилатларини, матонатларини ва интизомлилик даражасини, некбинлик кайфияти ва  марҳаматларини намойиш қилдилар. Жамиятнинг жипслашуви ва ўзбекистонликларнинг фуқаровий ҳамжиҳатлиги инсонийлик ва меҳр-шафқат фазилатлари билан  уйғунлашиб, “пандемия даври қийинчиликларини тезроқ енгиб ўтишда бизга ёрдам беради” деб таъкидладилар тадқиқот қатнашчилари.

Сўров натижалари мамлакат аҳолиси юқори ижтимоий масъулият ҳиссини намоён қилиб, ваҳимага берилмаётганини, ўз яқинлари, қариндошлари, оиланинг кекса аъзолари ҳақида ғамхўрлик намуналарини кўрсатаётганини ҳамда Ўзбекистон халқи коронавирус инфекциясига қарши курашда барча куч ва имкониятларни бирлаштириб, биргаликда ҳар қандай синовларни енгиб ўтишига ишонишини кўрсатди.

Телефон сўрови ўзбекистонликлар коронавирус инфекцияси пандемияси оқибатида юзага келган мураккаб вазиятдан чиқишни қандай уддалашаётгани, карантин ва ўзини изоляциялаш тартибининг жорий этилгани оилалардаги ўзаро муносабатларга қандай таъсир кўрсатаётганини аниқлаб берди. "Шахсан Сиз оилангиздаги руҳий муҳитни, оила аъзоларининг бир-бирига муносабатларини қандай баҳолайсиз?", деган саволга фуқароларнинг кўпчилиги (88,1%) ўзаро муносабатлар “яхши ва хайрихоҳликда, хушмуомалалик ва ғамхўрликда, иззат-ҳурматли”, деб жавоб беришди. Сўров иштирокчиларининг фикрича, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб вазият барча оила аъзоларини сафарбар қилиб, янада жипслаштирди, улар эртанги кунга ишончини йўқотмай, матонат, сабр-тоқат ва ҳамжиҳатликни намоён этмоқдалар.

Респондентлар телефон орқали ўтказилган интервьюлар давомида "улар учун энг қадрли нарса – бу яқинлари ва қариндошларининг саломатлиги, уларни коронавирус хавфидан ҳимоя қилиш, бир-бирига маънавий кўмак бериш ва оила аъзолари ўртасида тотувликни сақлаш" эканлигини алоҳида таъкидлашди.

 

Телефон сўровининг аниқлашича, мамлакат фуқароларининг аксарияти - 82,8% - барқарор, вазмин кайфиятда, ваҳимага берилмаяпти, некбин кайфиятни ва коронавирус пандемияси туфайли юзага келган барча қийинчилик ҳамда синовлар яқин вақт ичида муваффақиятли бартараф этилишига ишончни сақлаб турибди.

88,5% фуқароларнинг фикрига кўра, улар яқин вақт ичида Ўзбекистонда коронавирус тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлинишига қатъий ишонадилар. Респондентлар коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар бутун мамлакат ва ҳар биримиз ўзини изоляциялаш тартибида бўлиб, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Махсус комиссия томонидан белгиланган кўрсатмаларга амал қилаётган даврда муҳим роль ўйнаганлигини таъкидладилар. Мамлакатимизда раҳбариятнинг ўз вақтида қабул қилинган ва пухта ўйланган қарорлари туфайли Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг авж олишини назоратга олишга, касалланганлар сонининг кўпайиб кетишига йўл қўймасликка, COVID-19га чалинган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлинди. Сўров иштирокчиларининг таъкидлашларича, тезкор равишда кўрилган чора-тадбирлар нафақат инфекция тарқалишини сезиларли даражада сусайтиришга ёрдам берди, балки юзага келган вазиятдан Ўзбекистон тез кунлар ичида чиқиб кетишига ишонч бағишламоқда.

Умуман олганда, телефон сўрови натижалари шуни кўрсатдики: ўзбекистонликлар карантин тадбирлари ва ўзини изоляциялаш тартибининг жорий этилиши ўзлари ва оила аъзоларининг саломатлигини муҳофаза қилишга бевосита ёрдам беришини, инфекцияни юқтириш хавфи ва коронавирус билан янги касалланишлар сонини камайтиришини англайдилар. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, мақбул санитар-эпидемиологик вазиятни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемиянинг Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган ҳукумат қарорларининг тўғрилиги ва ўз вақтида қабул қилинаётганлигига мамлакат аҳолисининг ишончи комил.

Ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга аҳоли ишончининг юксак даражасини ва коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўзбекистонликларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини намоён этди. Аксарият кўпчилик ўзбекистонликларнинг ҳисоблашича, мамлакатимиз учун мураккаб бўлган ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ орасида юксак обрў-эътиборга эга, аҳолининг мутлақ қўллаб-қувватлаши ва ишончига сазовор бўлган мамлакат етакчиси ҳисобланади.

Аҳолининг турли ижтимоий қатламлари вакиллари, эркаклар ва хотин-қизлар, ёшлар, турли фаолият соҳаларида банд бўлган ўрта ва катта ёшдаги фуқаролар мамлакат Президентига тўлиқ ишонишларини, давлат Раҳбари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши самарали курашишга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга пандемиянинг салбий таъсирини минималлаштиришга ёрдам беришига ишончлари комил эканлигини билдирдилар.

Другие материалы рубрики

Ўзбекистон оиласи ўзини изоляциялаш шароитида, ўзаро муносабатлар ва масъулият доираси - мавзусидаги телефон сўрови ўтказилди

28 May 2020

«Ўзбекистонликлар Сирдарё вилоятида юз берган фалокат тўғрисида» мавзусида телефон сўрови ўтказилди

07 May 2020

“Ўзини изоляциялаш даврида фуқароларнинг ижтимоий кайфияти ва ўзини ижтимоий ҳис қилиши” мавзусида телефон сўрови ўтказди

24 April 2020

Марказ ходимларининг беғараз ёрдами

10 April 2020

”Ўзбекистон фуқаролари COVID - 19 коронавирус инфекциясига қарши кураш даври тўғрисида” мавзусида телефон сўрови ўтказилди

08 April 2020

Марказ ҳаётидан

Барча суратлар