Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

Бош Сахифа / Янгиликлар / Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.
02 October 2019

Парламентаризмда аёлларнинг ролини ошириш давр талаби.

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан бир неча йиллардан бери мунтазам равишда аёллар ва уларнинг жамиятдаги мавқеи борасида  ижтимоий сўровлар ўтказиб келинмоқда. Уларнинг натижалари ОАВ орқали  кенг ёритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси  Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қумитасида жорий йилнинг 26 сентябрь куни “Парламентаризмда аёллар ролини ошириш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзуида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Германиянинг собиқ адлия вазири, Бундестаг депутати,  доктор Герта Дойблер Гмелин иштирокидаги давра суҳбатида парламентаризм тараққиётининг замонавий тенденциялари, жамият ва давлат бошқаруви жараёнига аёлларни жалб қилишни шакл ва услублари, кутилаётган парламент сайловларига аёлларни жалб қилиш борасида Ўзбекистон сиёсий партияларининг янги стратегиялари каби масалалар кўтарилди. Йиғилишга таклиф этилган  “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари,  иқтисод фанлари доктори Н.Ҳ.Раҳимова тадбирда қатнашиб, Марказ олиб бораётган тадқиқотлар натижалари билан иштирокчиларни таништирди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019