Пресс конференция бўлиб ўтди

Бош Сахифа / Янгиликлар / Пресс конференция бўлиб ўтди
25 December 2019

  

Жорий йилнинг 25  декабрь  куни   Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятига доир пресс конференция бўлиб ўтди.

    Унда   марказ ижрочи директори М.К.Хаджимуҳамедов, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Ҳ.Раҳимова, математик таҳлил бўлими бошлиғи   И.М.Бокун, маълумотларни контаксиз тўплаш  бўлими бошлиғи    М.Ш. Сеитовлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим қадам бўлгани,  фармонга кўра “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази  “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази  этиб қайта номлангани; телефон ва Интернет тармоғи орқали ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва мамлакатимиз ҳаётининг бошқа йўналишларига доир долзарб   масалалар юзасидан аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказини ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлагани; қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда  Ўзбекистон социологлар ассоциацияси ташкил этилгани; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканалида Марказ томонидан олиб борилаётган   социологик сўровлар якунларини ёритадиган  “Ижтимоий фикр”  махсус рукни ҳақида тақдимот қилишди.

Пресс конференция  давомида Марказ ходим ва мутахассислари Фармон ижроси юзасидан ОАВ вакилларини қизиқтирган   саволларга жавоб беришди.

Другие материалы рубрики

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази раҳбариятининг журналист Анвар Самадовга очиқ хат.

26 February 2020

Диққат танлов!

18 February 2020

«Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, усуллар, амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

12 February 2020

Тошкент халқаро инвестиция форуми.

05 February 2020

Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилди

05 February 2020

Марказ ҳаётидан

Барча суратлар