Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

Бош Сахифа / Янгиликлар / Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот
25 September 2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги тақдимот

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар самараси “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази амалга ошираётган ижтимоий сўровларда ўз аксини топмоқда. Натижалар мунтазам равишда ОАВ, керакли ташкилотлар ҳамда илмий анжуманларда  ёритилмоқда.

Жорий йилнинг 20  сентябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси кафедраси томонидан   Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг янги босқичида инсон омили ва манфаатлари: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси мавзусидаги Республика илмий –амалий конференцияси бўлиб ўтди. Юртимиз олий таълим муассасалари, илмий марказларининг етакчи илмий ходимлари, тегишли вазирликлар мутахассислари  қаторида Марказимизнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, иқтисод фанлари доктори Н.Ҳ. Раҳимова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилган сўровномаларга таяниб тайёрланган маъруза иштирокчиларда катта қизиқиқш уйғотди. Анжуман якунида    мавзу доирасида кенг муҳокамалар бўлиб ўтди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019