Янги халқаро журнал тақдимоти

Бош Сахифа / Янгиликлар / Янги халқаро журнал тақдимоти
17 September 2019

Янги халқаро журнал тақдимоти

“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази  томонидан бир неча йиллардан бери Оила ва ундаги муаммоларга бағишланган тадқиқотлар олиб борилади. Тадқиқотлар натижалари ОАВда мунтазам ёритилади. Мавзу доирасида Марказнинг ходимлари  “Оила” илмий амалий Маркази томонидан ўтказилган илмий тадбирларда фаол иштирок этиб,  шу йўналишда олиб борилаётган изланишларда илмий ҳамкорлик  йўлга қўйилган. 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июньдаги  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги   Қарорининг  иловасига кўра “Оила институтини мустаҳкамлаш билан боғлиқ материалларини чоп этиш бўйича илмий журнал таъсис этиш” вазифаси белгиланганди. Мазкур қарорга асосан “Оила” Маркази томонидан      оила масалаларини   илмий тадқиқ этишга қаратилган “Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила” номли халқаро журналининг  биринчи сони нашрдан чиқди.   

         Марказий Осиё давлатларидаги долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлган оила мавзусининг кенг қамровли тадқиқига бағишланган ушбу журналнинг  тақдимот маросимида  Ижтимоий Фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори, ЎзР ФА  академиги Р.Убайдуллаева сўзга чиқиб,   халқаро журналнинг чоп этилиши билан барча илм аҳлини муборакбод этди.

Другие материалы рубрики

Пресс конференция бўлиб ўтди

25 December 2019

Эълон!

20 December 2019

Буюк Британиядаги давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти

13 December 2019

Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

22 November 2019

Халқаро социологлар мактаби иш бошлади.

28 October 2019